Latest news

12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  0 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  13 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  5 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22

Бердиев – рекордчи, Шацкихда учинчи уриниш. Суперкубок ютган мураббийлар News

Бердиев – рекордчи, Шацкихда учинчи уриниш. Суперкубок ютган мураббийлар

Ўзбекистон Суперкубогига оид қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

Шу вақтгача қуйидаги 7 нафар мураббий Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучган. Бу борада дебютни Виктор Жалилов бошлаб берган бўлиб, у "Навбаҳор" билан совринга эга чиққан. Мазкур рўйхатда икки нафар европалик мутахассислар Питер Хюистра (Нидерландия), Славче Войнески (Шимолий Македония) ҳам бор. Улар "Пахтакор" устози сифатида 1 маротабадан Суперкубокка эга чиққан. 

Рекорд "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга тегишли бўлиб, мутахассис 2016, 2023, 2024 йилларда бундай натижага эришган. 

Максим Шацких учун бу учинчи уриниш ҳисобланади. Аввалги 2 йилда у "шерлар" билан "Насаф"ни таслим қилишга уриниб кўрган, лекин уддалай олмаган. 

1999. Виктор Жалилов ("Навбаҳор") 

2014. Миржалол Қосимов ("Бунёдкор")

2015. Вадим Абрамов ("Локомотив")

2016, 2023, 2024. Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

2019. Андрей Фёдоров ("Локомотив")

2021. Питер Хюистра ("Пахтакор")

2022. Славче Войнески ("Пахтакор")

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперкубок баҳси эртага 19:30 да старт олади. Учрашувга Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика