Бердиев "Насаф" билан 1 йиллик шартнома имзолади News

Бердиев "Насаф" билан 1 йиллик шартнома имзолади

Бердиев "аждарлар" сафида камида яна 1 йил қолади.

Бизга маълум бўлишича, "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб билан шартномани 1 йилга узайтирган. Таъкидлаш керакки, мутахассис бунга қадар фахрийлар мусобақасида ўйнаган ва жароҳат олган, шундан сўнг оёғини операция қилдирган эди. Аммо, Рўзиқул Бердиев жароҳатига қарамасдан "Пахтакор"га қарши ўтадиган Ўзбекистон Суперкубогида жамоа билан бирга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Бердиев бошчилигидаги Қарши клуби Ўзбекистон чемпионатида 53 очко жамғарган ҳолда "Пахтакор"дан сўнг жадвалда иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика