Бензема “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Раулни қувиб ўтди, олдинда эса фақат бир футболчи бор News

Бензема “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Раулни қувиб ўтди, олдинда эса фақат бир футболчи бор

УEФА Суперкубоги-2022 учун баҳсда “Реал” Давид Алаба ва Карим Бенземанинг голлари эвазига “Айнтрахт”ни енгиб, бешинчи маротаба ушбу титул соҳибига айланди.

Бензема мадридликлар сафидаги умумий голлари сонини 324 тага етказиб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Рауль Гонсалес (323)ни ортда қолдирди. Улардан олдинда эса Криштиану Роналду (450) бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли француз “қаймоқранглилар” шарафини 2009 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. У 606 та ўйинда қатнашиб, 159 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздирган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика