Бенитес: "Имкон қадар узоқроқ "Эвертон"да қолмоқчиман" News

Бенитес: "Имкон қадар узоқроқ "Эвертон"да қолмоқчиман"

"Эвертон" бош мураббийи Рафаэль Бенитес амалдаги шартномаси уч йилга мўлжалланганига қарамай, Ливерпуль клубида имкон қадар кўпроқ ишламоқчилигини айтди.

"Шартномамда кўзда тутилганидек, бу ерда бор йўғи уч йил қолмоқчи эмасман. "Эвертон"да имкон қадар узоқроқ қолмоқчиман.

Клубнинг янги стадионини кўришни ва "Эвертон" билан муваффақият қозонишни хоҳлайман. Биз пул сарфламай, таркибимизни кучайтирамиз ва жамоани яхшилаймиз, бу маълум бир маҳоратни талаб қилади", - дейди Бенитес.

Бенитес "Эвертон"ни 2021 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди ва унинг шартномаси 2023/24 йилги мавсумга қадар мўлжалланган. "Кўклар" айни дамда 15 очко жамғарган ҳолда, АПЛ жадвалида 11-ўринда боришмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика