Белоус: "Жалолиддиновга қизиқишлар юқори"
06 dec 2020 17:29
News
Белоус: "Жалолиддиновга қизиқишлар юқори"
- Жалолиддинов икки ҳафтадан буён термада эди. У Ўзбекистон ёшлар термасига чақирилганди. Шу сабабдан у "Спартак" билан ўйинда кўриниш бермади.
- "Тамбов"даги молиявий ҳолат Жасурни қийнамаяптими?
- Йўқ.
- "Локомотив" барча пулни вақтида тўлайдими?
- "Локомотив" - жуда тартибли клуб, уларда бу борада муаммо бўлмайди. Улар Жасур учун яхши инвестиция киритган, ва бу тўғри бўлган. Қолганини кейин кўрамиз.
- Қишда Жалолиддинов "Локомотив"га қайтадими ёки бошқа вариантлар борми? "Тамбов"да ҳозир қийин давр.
- "Локомотив"га саволларимиз бор. Жалолиддиновни истаётган клублар етарлича.
- Қандай клублар?
- Ҳозирча буни гапиришга эрта.
- Бошқа давлатданми ёки Россия?
- Унисидан ҳам бунисидан ҳам. Жасур - Осиёнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири, доимо ўзига талабчан йигит.
- Ўзингиз қандай таклиф кутяпсиз? Эртага футболчи жамоасида ўйнамай қолса, афсусланмайсизми? Балки бошқа чемпионатларда, бошқача талаблар асосида, унга ўйин амалиёти беришни истаётган клублар бордир?
- Яшасак кўраверамиз. У жуда ёш йигит. Ҳали жуда кўп футбол ўйнаши керак.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments