“Реал Мадрид” Беллингем иши бўйича апеллация беради. Аслида Мадрид етакчиси нима дегани учун қизил олганди?
03 mar 2024 09:52
News
“Реал Мадрид” Беллингем иши бўйича апеллация беради. Аслида Мадрид етакчиси нима дегани учун қизил олганди?
“Валенсия”га қарши учрашувнинг сўнгги сонияларида голи бекор бўлган Беллингем учрашув ҳаками Хесус Хиль Мансанога кескин гапларни айтгани учун қизил олди.
“Бу шармандалик. Тўп осмонда эди, қайси калланг билан ўйини тўхтатдинг. Аҳмоқмисан? Нималар қилмоқдасан?", — деган гаплари учун Беллингем қизил олган.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган вақти 99-дақиқада “Реал” ярим ҳимоячиси Беллингем Брахим Диаснинг узатмасидан гол урди, бироқ бош ҳакам гол бўлган вазиятдан бир неча сония аввал ўйини тугатиб юборди ва голни бекор қилди.
Шундан сўнг “Реал Мадрид” футболчилари ҳакамни ўраб олишди ва бир қатор “ширин” сўзлар билан ҳакамга мурожаат қилишди. Ҳакам Беллингемнинг тажовузкор ҳаракатлари учун қизил кўрсатди. “Реал Мадрид” Беллингем иши бўйича апеллация беради
“Реал Мадрид” кечаги дуранг натижадан сўнг Ла Лигадаги очколар сонини 67 тага етказиб олди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments