Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  18 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Беларусь. Яхшибоев яққол тўпурарга айланиб олди News

Беларусь. Яхшибоев яққол тўпурарга айланиб олди

Бугун Беларусь чемпионати 15-тури доирасидаги ўйинларга старт берилди.

Турнинг илк баҳсида "Энергетик-БГУ" ўз майдонида бир киши кам бўлиб "Славия" дарвозасига 5 бора йўл топди. Қайд этиш керак, голларнинг тўрттасида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев иштирок этди. Икки бора рақиблари постини ишғол қилган Жасур яна икки марта ассистентлик қайд этди.

Шу орқали Жасур Яхшибоев 9 гол билан Беларусь чемпионати тўпурарлари рўйхатида етакчи бўлиб олди.

Ундан кейин 7тадан гол урган Гегам Кадирян ("Неман"), Виталий Лисакович ("Шахтёр"), Павел Некхайчик (БАТЭ) ва Ион Николеску ("Витебск") каби футболчилар қайд этилган.

Айни дамда ғалабага эришган "Энергетик-БГУ" Беларусь чемпионати турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика