Latest news

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  134 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас News

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас

Беларусь Кубоги 1/16 финал доирасидаги "Барановичи" — "Энергетик-БГУ" ўйини якунланди.

Мазкур баҳсни меҳмонлар сафида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчидан учтаси асосий таркибда ўйинни бошлашди — Абдихолиқов, Жумақулов ва Хусанов. Абдураҳмонов эса иккинчи бўлим бошида Жумақулов ўрнига майдонга тушди ҳамда иккинчи голга ассистлик қилди. Қайд этиш жоиз, Жумақулов биринчи бўлимнинг 24-дақиқасида огоҳлантирилишга ҳам улгурди. 

Учрашувдаги дастлабки гол узоқ кутилди. 88-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимлар давом этаётган бир паллада Гришенко муҳим гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 116-дақиқада эса дублга эришиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Сўнгги голга ҳам айнан Абдихолиқов голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" клуби мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Барановичи" — "Энергетик-БГУ" 1:3

Голлар: Абдухолиқов, 88 (0:1), Кипра, 90+1 (1:1), Гришенко, 103 (1:2), Гришенко, 116 (1:3)

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика