Latest news

20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  3 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  8 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  8 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди" News

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўринда айтишим мумкин, бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳужум ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда бир ёки иккита вазият ярата олдик холос. Рақибларда иккита вазият юзага келганди, улар иккисидан ҳам фойдаланиб кетишди. Бу йигитларга руҳан таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, ўйинимиз кучайди. Ҳужумларни ташкил эта бошладик, лекин якунловчи зарбаларда хатоликларга йўқ қўйдик. Мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз.

"Хоразм" яхши жамоа, улар билан 3 марта ўйнадик, уйда дуранг, сафарда мағлубият ва яна уйда мағлуб бўлдик. Бу жамоа биз учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяпти. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарамиз. 

- Сафардаги мағлубиятдан сўнг бугун бу жамоага қарши қандай ўзгаришларни амалга оширгандингиз?

- Ўша ўйиндан фарқли равишда бугун қанотларда ўзгаришларга қўл урдик. Бошқа йигитларга ҳам ўйнашга имкон бердик, улар бугун майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Иккинчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин камида дуранг натижага мос бўлганди. Хатолар туфайли ютқаздик деб ўйлайман. Футболда омаднинг ўрни ҳам муҳим ҳисобланади. 

- Про-лигада ҳеч бир жамоа қуйи лигага тушиб кетмаслиги аниқ бўлди. Шундай вазиятда жамоага қандай мотивация бериш мумкин?

- Биринчидан ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак. Ўз ишига жиддий ёндашиш керак. Ўрин ололмаганимиз ёки тушиб кетмаганимизга эътибор қаратмасдан охиригача футбол ўйнаш керак. Мотивация қандай, ҳозирдан кейинги мавсумга тайёргарликни ўйлашимиз ва биринчи ўринда мухлислар учун ўйнашимиз керак. Сафар ўйинларида ҳам максимал ишлашимиз керак. Ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика