Latest news

07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  3 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  8 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22

Бекзод Қодирқулов: "Мақсад бўлмаса, ҳаёт бўлмайди. Суперлигага чиқишни ният қилганмиз" News

Бекзод Қодирқулов: "Мақсад бўлмаса, ҳаёт бўлмайди. Суперлигага чиқишни ният қилганмиз"

Бугун Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Янгиер-Қурувчи" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдирди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдирди. 

-  Курашларга бой ўйин бўлди, бу олдиндан маълум эди. Об-ҳаво ноқулай келди, аммо буни баҳона қилиб бўлмайди. Ўзимизни хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Кўпроқ курашларга бой ўйин бўлди. Мазмунли, сифатли ўйин бўлмади, деб ўйлайман, - деди Қодирқулов. 

-  Жамоа олдига қўйилган асосий вазифа қандай?

-  Асосий вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин ютмоқчимиз. 

-  Суперлигага чиқиш мақсади қўйилганми?

-  Олий мақсад ҳар доим бор. Мақсад бўлмаса, ҳаёт ҳам бўлмайди. Суперлигага чиқишни ният қилганмиз.

-  Иккинчи бўлимда Сирож Мелиевни орқароққа олинишига асосий сабаб нима бўлди?

-  Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Жаҳонгир Абдусаломовни майдонга туширдик. Орқага олинмади. Бизга ҳужум бўлганида орқароққа ўтиб ёрдам беришига кўрсатма бергандик. Ҳаракат қилди. 

-  Тажрибали ҳимоячи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров нима учун асосий таркибда майдонга тушмаяпти?

-  Унинг жароҳати бор эди. Жамоамизга қўшилганида жароҳати бор эди. Аста-секин тикланяпти ва оптимал формага кириб боряпти. Албатта, бизга ёрдам беради. Тажрибасига шубҳамиз йўқ. 

-  Бугун майдонда “Андижон” жамоасининг ўйини сизга қандай кўринди?

-  Рақиб ҳақида бирор-бир фикр билдира олмайман. Ўз клубим ҳақида гапирадиган бўлсам, иккинчи бўлимда кўпроқ паслар орқали ҳужумда фаоллик кўрсатдик. Айнан ҳужумчиларимиз яхшироқ ўйнашни бошлашгач, имкониятлар пайдо бўлди. Худди шу нарсани биринчи таймда ҳам бажаришимиз керак эди. Кўрсатма шундай берилганди. “Андижон” ҳақида эса гапира олмайман. Чунки ўз жамоамдаги муаммолар ўзимизга етарли.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика