Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  16 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Бекзод Қодирқулов: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Бекзод Қодирқулов: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Про лигада ҳам янги мавсум бошланди. Биринчи турни "Янгиер-Қурувчи" - "Ғиждувон" (2:1) учрашуви бошлаб берди.

Қизиқарли кечган ўйиндан сўнг мезбонлар устози Бекзод Қодирқулов фикрларини билдирди.

"Янги мавсумга тайёргарликни 12 январь санасидан бошладик. Йиғинимиз 3 босқичда бўлиб ўтди. Ўртоқлик ўйинлар ташкиллаштирилди. Таркибга тажрибали футболчиларни жалб қилдик. Умуман олганда ҳаммасидан кўнглим тўлди. Мавсумни яхши бошлаб олдик. 

Чемпионат старти билан табриклайман. Уйда ўйнаяпмиз. Босим ва ҳаяжон бўлади. Биринчи гол кутилмаганда дарвозамиздан ўрин олди. Кейинчалик йигитлар билан гаплашиб олдик. Иккинчи бўлимда фақат ҳужумга эътибор қаратилди. Йигитлар кўрсатмаларни бажаришди. 

Бизда ҳужумни якунлашда хатолар юз берди. Кейинги ўйинларда янада оптимал формага кириб олишади. Навбатдаги рақибларимиз Суперлигада қатнашган жамоалар. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Сафар ёки уйда бўлсин, фақат ғалаба учун борамиз. Тўғри майдон ҳолати оптимал ҳолатда эмас. Бундай пайтда кўп жамоаларнинг майдонлари шундай. Бир нечта турдан сўнг жойига келиб олади. 

Суперлигага чиқишга "Машъал", "Андижон", "Бухоро", "Турон" фаворит бўлиши мумкин. Лекин футболда кутилмаган воқелар ҳам юз беради. Чўчимасдан майдонга ютуқ учун тушамиз",- дейди Бекзод Қодирқулов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика