Latest news

22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  13 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  61 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  2

Байрамингиз муборак бўлсин азиз болажонлар! News

Байрамингиз муборак бўлсин азиз болажонлар!

Ўтган асрнинг 50-йилларидан бери ҳaр йили ёз ойининг биринчи санаси хaлқaрo бoлaлaрни ҳимoя қилиш куни сифатида (1 июнь - Халқаро болалар куни) ер курраси бўйлаб турли шиoрлaр oстидa кенг нишoнлaб келинади.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Мазкур сананинг асосий моҳиятларидан яна бири унинг байроғида ҳам ўз ифодасини топган. Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз хисобланса, атрофидаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради. Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истроҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мамлакатимизда ушбу кунда болалар учун кўплаб тадбирлар, байрам томошалари уюштирилади. Марказий истироҳат боғлари ўзларининг ўйингоҳлари, болаларни ҳурсанд қилиш учун тайёрланган барча имкониятлар билан ўз бағрини очиб кутиб олади.

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ БОЛАЖОНЛАР!


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика