Latest news

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  1 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз! News

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз!

“Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов мана бир неча йилдирки, футбол билан ҳамнафас.

“Миллионлар ўйини” ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Қўқон футболининг бугунги даражага чиқишида бу кишининг хизматлари жуда катта десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистондаги ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган ягона жамоа саналади. Бу борада ҳам Бахтиёр аканинг ҳиссалари беқиёс.

Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг кўз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонда катта футболнинг жадаллик билан ривож топишида Бахтиёржон аканинг ҳиссалари беқиёс.

Умуман олганда, Қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клуб раҳбарининг келажакдаги режалари улкан.

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Жамоа раҳбари бугун ўзларининг 59 ёшларини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлислари номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.

ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика