Latest news

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  20 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз” News

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”

Термизнинг “Сурхон” жамоаси биринчи даврани бир текис ўтказа олмади.

Баъзида ғалабалар, баъзан кутилмаган тарзда очколарни йўқотди. Шунга қарамай, клуб айни вақтда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, жамоанинг “Насаф”га қарши қолдирилган учрашуви ҳам бор. Хўш, якуланиб бораётган биринчи даврадан жамоа аъзоларининг кўнгиллари  тўлдими? Бу борада биз жамоа етакчи футболчиси Бахтиёржон Қосимовга юзландик. 

- Бахтиёржон, “Сурхон”нинг ортда қолган ўйинларидаги натижаларига муносабатингиз қандай?

- Мавсумга пухта  таёргарлик кўирш учун етарлича вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан куч ва имкониятларимизни ишга солиб, максимал даражада очко йиғишга ҳаракат қилдик. Тўғри, керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Бироқ иккинчи даврада буларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. 

- Клуб Термизда ўйнамаётгани ҳам натижаларга таъсир кўрсатяптими?

- Ҳа, албатта таъсир қилмоқда. Биз ҳар бир учрашувда меҳмон сифатида ҳаракат қиляпмиз. Дейлик, Термизда ўйнаган бўлганимизда кўпроқ очко тўплашимиз ҳам мумкин эди. Умид қиламизки, иккинчи даврада ўз учрашувларимизни Термизда ўтказамиз ва мухлисларимиз қаршисида бошқача футбол намойиш қила оламиз. 

- Испаниялик мутахассис ўйин услубига мослашишга улгурдингизларми?

- Ҳар мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Дейлик, Анхель Лопезни ҳам ўз ўйин услуби бор. Биз мураббийимиз берган кўрсатмаларни майдонда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Назаримда, бунинг уддасидан чиқяпмиз. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошмоқда ва буни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоада ўйнаётган легионер футболчилар хусусида нима дея оласиз? Уларнинг жамоага фойдаси тегяптими?

- Легионер футболчи ҳам маҳҳалллий футболчи ҳам майдонда бир вазифани бажаришади. Бизнинг легионерларимиз билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жамоага ёрдам бермоқда. 

- Ички муҳит қандай?

- Бу борада ҳам муаммо йўқ. “Сурхон” жуда аҳил жамоа ва бир оиладекмиз.

- Молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Раҳбарият бу борада ажойиб тарзда ишламоқда. Шу боис молиявий томонлама муаммо йўқ. 

- Иккинчи даврада “Сурхон” вазиятни ўзгартира оладими?

- Ўйлайманки, иккинчи даврада “Сурхон” ўзи учун керакли бўлган очколарни тўплай олади. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўсмоқда ва ҳамжиҳатлигимиз яхшиланмоқда. Давралар оралиғида таркибимиз янада кучайтирилади. Бу эса янада яхши жамоага айланишимизга сабаб бўла олади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика