Latest news

21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  0 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2

Бахтиёр Қосимов: “Яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик” News

Бахтиёр Қосимов: “Яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик”

Ўзбекистон кубогининг 2-турида “Сурхон” меҳмонда “Бунёдкор” билан куч синашди.

Беллашув 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин термизликлар сардори Бахтиёр Қосимов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Қизиқарли ва муросасиз кечишини олдиндан билардик. Шунга яраша ўйинга пуҳта тайёргарлик кўргандик. “Бунёдкор” ўз тарихига эга бўлган жамоа. Ўз майдонида янада хавфли бўлишини билардик. Учрашувни кузатганлар билишадики, биз улардан асло қолишганимиз йўқ ва етарлича қаршилик кўрсатдик. 

Мазкур баҳсда жамоамизда гол уриш имкониятлар ва вазиятлар кўп бўлди. Бироқ улардан фойдаланиш вақтида омадсизликга дуч келдик. Агар улардан бирортасидан фойдалана олганимизда, ютуққа эришган бўлардик, албатта. 

Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. Буни амалга ошириш учун кейинги рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз, кейинги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этиб, кейинги босқичга йўлланма олиш”, дейди Бахтиёр Қосимов.  



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика