Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”
25 oct 2021 20:47
News
Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”
- “Насаф”га қарши ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?
- Бугунги ўйинда қайд этилган натижадан хафамиз, чунки ғалабани қўлдан чиқариб қўйдик. “Андижон” ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп тепган ҳолда ғалабани қўлга киритмоқчи эди. Бунга жуда яқин ҳам эдик. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб айтсам, “Насаф”ни мағлубиятга учратиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди.
- Ғалабани сақлаб қолишнинг иложи бормиди?
- Албатта. Бизда ғалабани сақлаб қолиш ёки иккинчи голни уриб, якунда уч очкога эга бўлишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Озгина бўшашганимиз туфайли рақибга имконият тақдим қилдик. Улар эса белгиланган пенальтидан гол уриб кетди.
- “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Худо хоҳласа, қолган турларда ижобий натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Бизда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам стадионга келишиб, бизни қўллаб-қуватламоқда. Уларни хурсанд қилиш учун ҳам Суперлигада жамоамизни сақлаб қолмоқчимиз. Бизни жуда қийин ўйинлар кутмоқда. Ушбу баҳсларда керакли очколарни тўплай оламиз.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments