Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  44 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  190 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  20 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Яна ўша аҳвол" News

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Яна ўша аҳвол"

Coca Cola Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрларини билдириб ўтди.




"Насаф" жамоаси қандайлигини яхши биламиз. Узоқ йиллардан бери шаклланиб келаётган жамоа саналади. Мураббий Рўзиқул Бердиев анча вақтдан бери бир текисда иш олиб бормоқда. Бундай жамоага қарши очиқ ўйин қилганимизда хато бўлар эди. Шунинг учун иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Аммо, яна ўша аҳвол. Ярим ҳимоя чизиғи вакиллари билан ишладик, бу борада ўсиш кузатилди. Энди ҳужумчилар билан ишлашимиз керак. Кейинги ўйинларда бошқача бўлади.

Тимур Усмоновни иложсизликдан орқароқда ўйнатяпмиз. Бу унинг жойи эмас. Ўзини хоҳиши билан олдинга кетаверди. Ўзим кўрсатма бериб Фарҳодни ўрнига олдинга чиқардим. Уни ўзи билан яна гаплашамиз.



"Андижон"да ўйнаган собиқ футболчиларни мураббий сифатида таклиф қилиш бўйича иш кетмоқда. Битта мураббийга осон эмас. Кеча ёрдамчиларим Б лицензиясига ўқигани кетганида қийналиб қолдик ўзимиз.

Раҳбарият томонидан ёшларга эътибор қаратиш вазифаси қўйилган, ёшларимизга ишонч билдирамиз. Бугун заҳирадан тушган ёшлар ўйинни кучайтирди. Кейинги учрашувларда яна бир нечта ёшларимизга имконият берамиз.

Охирги дақиқада барча олдинга ўтди, гол уриш учун ҳамма етиб келди. Бирор нарса қилишмоқчи бўлишди. Шу вазият сабаб Қаҳрамон Баҳодиров тортишиб кетди",- дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика