Latest news

08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  1 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб News

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб

Мен янгиерлик Бахтиёр Давлатовнинг ўйинларини кўрган эмасман. Фақат ўз даврининг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлганини биламан холос.
“Машъал” футбол клубига энди ишга кирган кезларим Бахтиёр ака аллақачон футболчилик фаолиятини тугатиб, “Машъал”нинг Тошкентдаги маъмури сифатида фаолият юритиб келаётганди. Шу-шу Муборакда иш бошлаганимдан сўнг Бахтиёр Давлатов билан танишдим.

Бахтиёр ака ҳаётда анча очиқкўнгил, софдил одам эди. У киши орамиздан анча эрта кетди. Ҳаёт бўлганида 44 ёшни қарши олган бўларди. У кишининг енгил машинасида бир-икки марта Янгиерга бориб келганимизни жуда яхши эслайман. Йўл бўйи фақат футбол ҳақида гаплашиб кетардик. Бахтиёр ака футболни жуда яхши тушунар, мулоҳазалари ҳам анча ўткир эди. Ўзи ҳам ҳужумчи бўлгани учун бўлса керак, ҳозирги ҳужумчилардан жуда кўп нолирди. Олий лигамизда ҳар ўйинда гол урадиган ҳужумчилар камайиб кетди дерди.

Бахтиёр ака машинани тез ҳайдашни яхши кўрарди. Радар бўлмаган жойларда “Epica”ни учириб кетарди. Ахир ўзи ҳам тезкор ҳужумчи бўлган экан-да. Бахтиёр Давлатовнинг вафот этганини эшитиб тўғриси карахт аҳволга тушиб қолдим. Тўғри, унинг соғлиги безовта қилаётгани ҳақида эшитгандим. Бундан икки-уч йилча олдин операция ҳам бўлганди. Бахтиёр ака ўша операциядан кейин анча эҳтиёткор бўлиб қолганди. Режимга қаттиқ амал қиларди. Бундай ўйлаб қарасам, у киши билан охирги бор кўришганимизга ҳам анча бўлибди.

Ўз даврининг ёрқин ҳужумчиларидан бири Бахтиёр Давлатов энди орамизда йўқ. Тўпурар ҳужумчи жуда кўпчилик билан яқин муносабатда эди. Айниқса, “Машъал” футбол мактабида болалар мураббийи бўлиб ишлаётган Вали Келдиев билан жуда қалин алоқада эди. Барча Давлатовлар сингари Бахтиёр ака ҳам бошқаларни ҳурмат қиладиган инсон эди. Ўтган йилнинг ёзида “Машъал” Тошкентда “Металлург” билан ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Фотоархивимга қараб қуйидаги суратни топиб олдим. Ўша ўйинни кўриш учун Бахтиёр Давлатов ҳам келган экан. Ҳаёт – нақадар бешафқат, Сиз суратда кўриб турган Шамил Толипов билан Бахтиёр Давлатов (сариқ формада) яқин-яқингача орамизда эдилар. Афсуски, улар энди йўқ. Жойлари жаннатда бўлсин.
 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика