Latest news

01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  0 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Тўпни назорат қилиш ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда муаммоларга учрадик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Тўпни назорат қилиш ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда муаммоларга учрадик"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор"- "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдирди.




"Учрашувдан олдин ҳам йигитларга "Бунёдкор" ўз майдонида яхши ўйин кўрсатишини таъкидлаган эдик. Уларнинг устун томони тўпни яхши назорат қилишда. Тўпни ушлаб вазиятлар ярата олишади. Бугун меҳмонда ўйнаганимизга қарамасдан илк дақиқалардан иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилдик. Олдинги чизиқда кутиб олиб тўп назоратини ўз томонимизга оғдирмоқчи эдик, дея оламан. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" кучлироқ ўйин кўрсатди. Стандарт вазиятдан иккита гол урди. Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишгани йўқ, охирги дақиқаларгача курашишди. Бирга-бир вазиятда гол урганимизда ҳеч бўлмаганда дурангга эришишимиз мумкин эди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Шуҳрат ака Мақсудов гапни очиғи ҳурматга лойиқ инсон. Яхши мураббий, деб биламан. Ёмон жамоа шакллантирмаган. Икки жамоа иштирокида чиройли ўйин кўрдик, деб ўйлайман",- дейди Бахтиёр Ашурматов.

-Ўйин жуда ҳам жанговар ўтди. Қаттиқ жанг қилганинглар учун хурсанд бўлдик. Лекин хотиржамлик, ўйинни назорат қилиш етишмагандек кўринди. Сиз ўйнаган даврлар эсга тушди. Марказда темпни ушлаб турадиган, керак бўлса ўйинни тезлаштирадиган футболчи нима учун йўқ?

- Фикрингизга қўшиламан. "Бунёдкор" таркибини оладиган бўлсак, Лутфулла Тўраев жуда маҳоратли футболчи. Тезкор бўлмасада, ўйинни назорат қилди. Ярим ҳимояда Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов, Фарҳод Бекмуродовлар ёрдамида тўпни олиб қўйиш, қарши ҳужумлар уюштириш учун имкон бўларди. Таркибимизда Мурод Ҳолмуҳаммедов ва Бобир Акбаровнинг йўқлиги боис уни ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Натижада тўпни рақибдан олиб қўйишда оқсадик. Етакчининг йўқлиги мавсум бошидан бери қийнаб келаётган муаммо. Афсуски футболимизда олдингидек етакчи ўйинчи етишмаяпти. Олдинлари Равшан Бозоров дейсизми, ёки ҳар бир жамоада шундай бўларди. Бугунги кунда барча жамоаларга шундай типдаги футболчилар етишмаяпти. Тан олиш керак, Сервер Жепаровдан сўнг терма жамоамизда ҳам лидер ўинчи чиқмади. 

- "Қўқон-1912" таркибида Музаффар Абдуллаев, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Бобир Акбаров сингари етакчиларнинг йўқлиги билингандек бўлди. Улар навбатдаги турдаги учрашувларга тайёр бўлиб улгурадими?

- Гапнинг очиғи Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг йўқлиги ўйинимизга таъсир қилди. Лекин бу футбол. Мағлубиятда буни сабаб сифатида кўрсата олмаймиз. Жамоада 23 нафар футболчидан ташкил топган. Уларнинг кейинги баҳсга тайёр бўлиши сўроқ остида. Балки ундан сўнг сафимизга қайтишлари мумкин. Йигитларимизга худо шифо бериб тезроқ қўшилишларини сўраб қоламиз. Муроднинг устун томони стандарт вазиятлар ва ҳимоядан ҳужумга чиқишда хатосиз ҳаракат қилишида. Тўпни назоратида ва ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммоларга учрадик. 

- Александр Мерзляковнинг ҳолати қандай?

- Уни ҳозир кўрамиз. Александр Мерзляковнинг боши жароҳат олди. Навбатдаги баҳсга тайёр бўлишига умид қиламиз. Жанговар ўйинчи. Жароҳати бўлса ҳам ўйнаб кетади. Бироқ бугун майдонда қолиши имконсиз эди. Жамоамиздаги ҳар бир йўқотиш билинади. 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика