Latest news

11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  8 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  13 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  5 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  2 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  22 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  13 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  15 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  34 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  4

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш" News

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш"

"Қўқон-1912" жамоаси шу кунларда Тошкент шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни қизғин равишда давом эттирмоқда.

"Шунқорлар" бугун йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувида "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг тайёргарлиги ва таркибдаги янгиликлар ҳусусида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Ўйлайманки, Тошкентдаги йиғин биз учун самарали бўлади. Биринчи назорат ўйинини "Сўғдиёна"га қарши ўтказдик ва унда футболчиларимизнинг имкониятларини яна бир бор кўриб олдик. Ҳозирда икки нафар футболчимиз Ойбек Рустамов ва Мурод Ҳолмуҳаммедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинида қатнашмоқда. Сафимизга қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Асадбек Собиржонов эса олимпия терма жамоасидан чақирув олди. Ҳамидулло Абдуҳамидов жароҳатидан сўнг тикланмоқда. Шу боис таркибимизни тўлиқ, деб бўлмайди. Ушбу футболчилар ихтиёримизга етиб келишса таркиб борасида маълум бир хулоса чиқара оламиз. Бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз.


Мазкур йиғинга "Нефтчи"дан Илҳом Ваҳобов, "Истиқлол"дан Анвар Ҳожимирзаев, Жамшид Раҳматуллаев каби футболчиларни жалб қилдик. Селекция жараёни ҳали тўхтагани йўқ. Яқин кунларда Якуба Бамбанинг келиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир неча футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. 5-6 кун ичида таркибимиз аниқ бўлиб улгуради.
Мўмин Мелиев билан йиғинлар бошланмасидан аввал келишувга эришгандик. Унга АГМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан таклиф бўлганди. Ўйлайманки, Мелиевнинг жамоамизга кўп ёрдами тегади. Меҳнаткаш футболчи ҳисобланади. Фарҳод Бекмуродов билан ҳам худди шундай тез келишдик. Улар билан ҳамкорлигимиз фойдали бўлиши шубҳасиз. Славко Лукични мухлислар яхши билишади. "Насаф", "Навбаҳор"даги ўйинлари билан танилган. Лукич орқали ҳимоядаги рақобатни кучайтирдик.


Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамизни тарк этиши катта йўқотиш. Мухлисларимизнинг ёқимтойига айланиб, биз билан ҳам яқин ака-укадек бўлиб қолганди. Қувондиқнинг қалби Қўқонда қолди. Лекин, маълум сабабларга кўра "Навбаҳор"га ўтишга қарор қилди. Унинг қарорини қўллаб-қувватладик ва дўстона равишда хайрлашдик. Келажакда яна бирга ишласам, хурсанд бўламан. Буни ўзи ҳам таъкидлаб кетди. Катта йўқотиш, аммо унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Реклама



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика