Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Бахтиёр Ашурматов: Қувондиқ анча вақтдан бери жароҳат билан ўйнамоқда News

Бахтиёр Ашурматов: Қувондиқ анча вақтдан бери жароҳат билан ўйнамоқда

“Машъал“ ҳамда “Қўқон-1912“ ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал учрашувидан (0:1) сўнг, меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Йигитларимизнинг матонатига ва ўзларида куч топаётгани учун мураббийлар штаби номидан миннатдорчилик билдираман. Чунки, бугуни учрашувдан олдин жамоамизнинг саккиз нафар футболчисида жароҳат бор эди ва ш сабабли захирадан тўртта футболчи жой олди. Шунга қарамасдан, йигитларимиз ўзларида куч топа олди ва охиргача курашишда давом этиб, ярим финалга йўл олишди. Кубокка иккита қадам қолди ва охиригача муносиб қатнашамиз. Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи бўлимда устунлик биз томонда бўлди ва гол урдик. Агар биринчи бўлимни ўзида иккинчи голни ҳам уришга эришганимизда иккинчи 45 дақиқаликда осонроқ бўларди. 

Иккинчи бўлимда эса «Машъал» футболчилари яхши ҳаракат қилишди. Муборакликлар «Шўртан»га қарши учрашувда асосий футболчиларининг бир нечтасига дам берди ва шу сабабли уларнинг жисмоний ҳолатлари яхшироқ эди. Улар иккинчи бўлимда устунликка эга бўлди ва тўп назорати уларда бўлди. Охирги дақиқада дарвозабонимизнинг ажойиб ҳаракати сабабли голдан қутилиб қолдик. Бизда иккита кучли дарвозабон бор ва уларнинг ҳар иккиси яхши ҳаракат қилишмоқда. «Машъал» футболчиларига раҳмат айтаман, улар мағлубиятга учраётганига қарамасдан сўнгги дақиқаларда фаир-плайга амал қилиб тўпни қайтариб берди. «Машъал» сўнгги тўртта учрашувда мағлубиятга учрамади. Шу сабабли биз бугун муносиб рақибни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олдик деб ўйлайман. Бу ғалаба билан мухлисларни табриклайман.

Маҳаллий мухлисларнинг эътирози ҳақида...

Тўғри улар эътироз билдиришди. Бироқ ўйин якунидан сўнг мен уларга миннатдорчилик билдирдим. Ўйин вақтида футболчиларимни ҳақорат қилишганда, мен улар учун охиргача туриб беришга тайёрман. Чунки улар қийин вақтда ҳам мураббийларнинг шаъни учун курашишмоқда. Мухлисларни ҳам тўғри тушунаман. Ўйин якунидан сўнг улар билан суҳбатлашдим ва барчасини тўғри тушунтирдим.

Қувондиқ Рўзиевнинг жароҳати қанчалик жиддий?

Қувондиқ анча вақтдан бери жароҳат билан ўйнамоқда. Чунки таркибимизда кўплаб жароҳатлар борлиги сабабли, унга дам бериш имконимиз йўқ. Қувондиқдан ташқари, Холмуҳаммедов, Мерзляков ва бошқа футболчиларимизда жароҳатлар билан ҳаракат қилишмоқда. Мавсум чўзилиб кетди, захирамиз эса тор. Умид қиламанки, ярим финалда Қувондиқ тайёр бўлади ва жамоага ёрдам беришда давом этади.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика