Latest news

09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  25 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"ни мухлислар истагандек жамоага айлантирмагунимча, бу ердан кетмайман" News

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"ни мухлислар истагандек жамоага айлантирмагунимча, бу ердан кетмайман"

Бугун Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар ўтказилди. "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум" билан нурсиз дуранг (0:0) қайд этди.






Мазкур баҳсдан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Қизилқум" бу мавсум ҳар йилгиданда тажрибалироқ футболчиларни йиғган ҳолда шаклланмоқда. Уларнинг "Андижон"га қарши ўйинини ҳам кўриб, кузатиб чиқдик. Таркибида яхши савиядаги футболчилар бор. Жумладан, Ислом Тўхтахўжаев, Эркин Байдуллаев, Элгужа Григалашвили сингари тўпни ўзида яхши назорат қила оладиган ижрочилар билан сафини бойитганди. Буни ўйиндан олдин ҳам йигитларга айтиб ўтгандим. Қайсидир жиҳатларда ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда тўп йўқотишлар кўп бўлди. Лекин йигитларга эътироз билдира олмайман, чунки улар ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашишди. Мураббийлар штаби ғалабани кўзлаган ҳолда захирадан ҳужумчи туширди. Учрашув охирида устунликка эга бўлган бўлсак-да, бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Якунда бу икки очко йўқотишимизга олиб келди", – дейди Ашурматов.

- Биринчи саволим ҳимоя чизиғида хатолар кўп кузатилди. Иккинчи саволим кеча "Турон" мураббийи Ислом Исмоиловнинг ўйиндан кейинги билдирган фикрларига қандай муносабат билдира оласиз?

- Бугун ҳимояда бироз хатоликлар бўлди , лекин иккинчи бўлимга келиб, бу хатоларни тўғриладик. Балки биринчи ўйин бўлгани учун ҳаяжон кузатилгандир. Тўғри, кеча ҳакамлар хато қилди. Бутун Ўзбекистон кўрди. 

Биз ёш мураббий Ислом Исмоиловни тўғри тушунишимиз керак. “Турон” кеча аламли мағлубиятга учради. Жамоа дуранг ўйнаши мумкин эди. Ёш мураббий эҳтиросга берилиб фикрлар айтгандир, лекин унинг гапларида жон бор. Жамоа бирон натижага эришиши учун 60-70 нафар инсон ва яна қанча мухлислар ҳаракат қилишди. Битта-иккита инсон шунча меҳнатни зое қилиб юбориши аламли. Хакам қандай қилиб бунақа қўпол хатога йўл қўйиши мумкин, билмадим. Исмоилов 1-турдаги ўйинни ҳам қўшиб кетгани, мен учун тушунарсиз бўлди. Биз билан бўлган ўйинда голлар ҳаммаси чиройли бўлди. Ўйин борасида устунлик қилдик. Балки мураббий эмоцияда ўша ўйинни ҳам қўшиб юборгандир, чунки Яйпандаги ўйиндан кейин жамоа раҳбарияти, мураббийлар билан бир-биримизга омад тилаб, яхши хайрлашган эдик. "Турон" жамоаси биз билан кечган ўйинда асосан, стандарт вазиятларда устунликка эга бўлди. Ўйин бўийча ҳам мағлубиятни тан олишни билиш керак. Бугун биз ғалаба қозона олмадик. Айбни ўзимиздан ағдаришимиз керак, чунки вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўзимиз истаган ўйинни кўрсатишни уддасидан чиқмадик. Бугунги ўйин кўриб чиқилса, хатолар кўриниши мумкин. Пенальти белгиланадиган вазиятларда эътирозлар юзага келиш эҳтимоли бор. Ҳакамларни хатоларини кўриб чиқадиган қўмита бор. Нима бўлган тақдирда ҳам биз мураббийлар Исмоиловни қўллаб-қувватлашимиз керак. Агар Исломбек ўз фикрларини эмоция берилмасдан билдирганда, янада яхши бўларди, деб ўйлайман, чунки унинг гапларини ёши катта инсонлар, аёллар ҳам эшитиши мумкин. 

Юртимизда ҳалол ўйинлар борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Тўғриси, ўша вазиятда ҳакам нега бундай қарор чиқарди, мен ҳам тушунмадим.  Мана ВАР тизими кам сонли ўйинларда бўлса ҳам ишлай бошлади. Келажакда ВАР ҳам кўпайиб, янада хатолар камаяди, деб умид қиламан. Боиси қайсидир ўйинда жамоа ВАР орқали пенальти ишлаб, ғалаба қозонмоқда. Яна қайсидир баҳсда эса жамоа ВАР йўқлигидан азият чекмоқда. Биз ҳам эътироз билдиришимиз мумкин, бироқ ғалабага юз фоиз ҳақли ўйин кўрсатганимиз йўқ. 

- Асад Собиржоновнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Асад Собиржонов анча иқтидорли футболчи. "Бухоро"да фаолият олиб борганимда, қўл остимда ўйнаган ва яхши таассурот қолдирган. "Пахтакор"да бир йил давомида ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Унинг ҳаракатларида бу сезилиб турибди. У жуда ҳам иқтидорли футболчи. Биз унга озгина имкон берсак, ўйиндан ўйинга Собиржоновнинг ўйини кучайиб боради. Келажакда Асадбек мухлисларимизнинг энг севимли футболчиларидан бўлади, деб ишонаман. 

- Андрей Сидоровга ўзини кўрсатиши учун нима тўсқинлик қилди?

- Андрей Сидоровда эса ўзини кўрсатиш учун вақт етишмади. Сўнгги дақиқаларда бизда стандарт вазиятлар кўпайгани учун уни майдонга туширган эдик. Аммо вақт камлик қилди. Унинг ўйинига эътироз билдира олмайман. 

Шу ўринда бугунги учрашувда стадионга келиб бизни қўллаб турган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Худо хохласа, "Қўқон-1912" жамоасини мухлислар истагандек жамоага айлантирмагунимча, бу ердан кетмайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика