Latest news

17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  3 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  12 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  5 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5

Бахтиёр Ашурматов: "Қизил карточкага қадар ўйин тенг курашлар остида ўтаётганди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Қизил карточкага қадар ўйин тенг курашлар остида ўтаётганди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи, қизил карточкага қадар ўйин тенг курашлар остида ўтаётганди. Бизда вазият бўлди, афсус Жамшид Ҳасанов бирга-бир имкониятдан фойдалана олмади. Санжар Турсунов жуда чиройли гол урди. Лекин ўйин тенг курашлар остида ўтааётганди. Биз қизил карточка олганимиздан сўнг, тан олиш керак, устунлик АГМК томонига ўтиб кетди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман, улар ҳақли ғалабага эришишди. Биз навбатдаги тур учрашувларига тайёргарликка киришамиз.

- Мерзляков ва Сидиқовлар ўйнамагани жароҳат билан боғлиқми?

- Тўғри, Мерзляков, Холмуҳаммедов, Сидиқовлар жамоамизнинг етакчи футболчилари ҳисобланадилар. Уларда жароҳат бор эди. Шу сабабдан уларнинг ёрдамидан фойдалана олмадик. Лекин мағлубиятга бу сабаб бўлиши керак эмас, ютқаздикми, рақибни ҳақли ғалаба билан табриклаш лозим. Кейинги тур учрашувларига қадар Холмуҳаммедов, Сидиқов, Мерзляковлар тайёр бўлишларига умид қиламиз. Кейинги ўйинда таркибимиз тўлиқроқ бўлади.

- Айни дамда "Қўқон-1912"да муаммолар борми? Жамоа футболчиларида кайфият йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалди...

- Бўлиши мумкин, бу жамоамизнинг ички сири ҳисобланади. Мағлубиятга учрагандан сўнг турли сабабларни баҳона сифатида кўрсатсам ярашмаса керак. Бу ҳақида тўхталишни истамаган бўлардим.

- Ўйин давомида 3 та ўзгаришга қўл урдингиз. Яна 2 та футболчини захирадан майдонга тушириш имконияти бор эди, бундан фойдаланмаганингизга сабаб нима?

- Гапнинг очиғи, биринчи бўлимдан сўнг 10-15 дақиқа ҳисобни ушлаган холда эҳтиёткорроқ ўйин намойиш этишлари учун кўрсатма бергандик. Иккинчи голни ўтказиб юбормасак, шунда орқада 3 та ҳимоячини қолдирган холда олдинга чиқишимиз мумкин эди. Афсус, иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Бизда Қувондиқ Рўзиев ҳам жароҳат олди. Шу сабаб мажбурий ўзгаришга қўл урдик. Анвар Ҳожимирзаев орқали ҳужумни кучайтиришимиз мумкин эди. Ойбек Рустамовни олсак, марказда катта бўшлиқларга юзага келиб қоларди. Биз ҳисоб 2:0 вақтида битта гол урганимизда сўнги дақиқаларда таваккалга қўл уриб ҳужумга ўтишимиз мумкин бўларди. Охирида 3 ҳимоячи билан қолишни режа қилгандик, лекин АГМК устунлик билан ўйнади. Шу сабаб биз таваккалга қўл урмадик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика