Latest news

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  10 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  339 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  10 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  119 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

Бахтиёр Ашурматов: "Норчаевни қўриқлаш учун алоҳида футболчини боғлаб қўйгандик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Норчаевни қўриқлаш учун алоҳида футболчини боғлаб қўйгандик"

Coca-Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган қолдирилган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи бугун "Насаф" кучлироқ эди ва ҳақли ғалабага эришишди. Биз икки бўлим давомида ҳам мезбонларга тўлиқ қаршилик кўрсатишга кучимиз етмади. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Киритилган голларда ҳимоячиларнинг айби бор деб ҳисоблайсизми?

- Таркибимизда бўйдор ҳимоячилар бор эди. Хусайин Норчаевнинг бўйи у қадар баланд бўлмаса ҳам бош билан яхши ўйнашини йигитларга айтиб ўтгандик. Иван Йосович ҳимояда Норчаевга боғлаб қўйилганди. Бироқ у эътиборни йўқотди ва иккинчи қаватда ҳужумчига устунликни бериб қўйдик.

Бу ўринда мағлубият учун фақат ҳимоячиларни айблаш ниятим йўқ. Ютқаздикми, бутун жамоа ва мураббийлар штаби бирдек айбдор. Ҳисоб 3:1 бўлганида курашишга жисмоний кучимиз бир оз етмади. Балки иккинчи тўпни киритганимизда ўйин бошқачароқ бўлиши мумкин эди.

- "Қўқон-1912" ўтган мавсумдаги мавқеъига нисбатан бу йили озроқ пастга тушгандек кўринди...

- Биз ўтган йилги натижамизга яқин тургандик. Бу ўйинга ҳам кўп нарса боғлиқ эди, афсус мағлубиятга учрадик. Ўтган йилги натижамизни такрорлай олмаганимизга сабаб - уйдаги ўйинларда кўп очко йўқотдик.

- Бугун Мерзляков ва Холмуҳаммедов сингари тажрибали футболчилар бошланғич таркибда эмаслиги мағлубиятга сабаб деб ўйлайсизми?

- Тўғри Холмуҳаммедов ва Мерзляковлар бизнинг етакчи футболчиларимиз ҳисобланишади. Бироқ бугун уларнинг бошланғич таркибида эмаслиги мағлубиятга сабаб бўлди деб айта олмайман. Яъни таркибимиз кучсиз эмасди. "Насаф" ҳар томонлама кучли ўйнади ва ғалабага эришди. 

- Тезкор гол жамоанинг мағлубиятига қай даражада таъсир кўрсатди деб ўйлайсиз?

- Ушбу ўйинга режа ишлаб чиққанимизда дастлабки 15-20 дақиқа давомида 0:0 ҳисобини ушлаб қолишимиз керак эди. Чунки "Насаф" ўз майдонида тажовузкор ва прессинга асосланган футбол ўйнашини билардик. Бундан ташқари уларда Марко Станоевич стандарт вазиятларни яхши ижро этади. Биз йигитларга бурчак тўплари ва стандарт вазиятлардан ҳушёр бўлишларини тайинлагандик. Афсуски, шу қўрққанларимиз амалга ошди. Мағлубиятга сабаб сифатида тезкор голни кўрсатмаган бўлардим. Чунки ҳар бир жамоанинг ўйинга бир нечта режаси бўлади.

Анвар Ҳожимирзаев яхши ўйнаб турганди, бироқ у сариқ қарточка ишлаб олди. Бир вазиятда иккинчи карточкага ҳам яқин келди. Шу сабабли қизил карточкадан қочиш учун уни Сидоровга алмаштирдик. Шу орқали ҳужумни ҳам кучайтирмрқчи эдик. Афсуски, "Насаф" иккинчи голни урганидан сўнг бизга жуда ҳам қийин бўлди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика