Latest news

11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  0 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  7 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  5 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   10 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  4 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф”да жамоавий ўйин яхши. Лекин “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор” News

Бахтиёр Ашурматов: “Насаф”да жамоавий ўйин яхши. Лекин “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор”

Футболчилик даврида 5 карра Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган Бахтиёр Ашурматов сайтимиз талқинига кўра рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Шу муносабат тажрибали собиқ ҳимоячи билан суҳбатлашиб, ўзи иштирок этган финал ўйинлари ва табиийки бугунги баҳс ҳақида сўрадик.

- Финал ўйини олдидан қайсидир жамоанинг имкониятини юқори баҳолаб, таҳмин қилиш мураккабдир. Боиси бу битта ўйиндан иборат бўлади. Агарда чемпионат бўлса экан, кейинги турларда хатоларни тўғрилашни имкон бўлса. Финалда эса кўпроқ омадга боғлиқ. Бугунги ўйин олдидан кўпчилик “Насаф”нинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳоламоқда. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, “Бунёдкор”да финалда ўйнаш тажрибаси бор.

- Бугун кимга мухлислик қиласиз?
- Ўзим илгари футболчилик давримда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилганман. Айни пайтда эса жияним Рустам Ашурматов ушбу клубда ўйнамоқда. Катта эҳтимол билан бугун Рустам бошланғич таркибда майдонга тушса керак. Шундай экан финалда “қалдирғочлар”га ишқибозлик қиламан. Асосийси Жиззахдаги стадионга ташриф буюрган мухлислар чиройли ва мазмунли ўйинга гувоҳ бўлишсин.

- Футболчилик пайтимда Кубок финалларида бир неча бор иштирок этганман. Кубокда ютган ўйинлардан кўра, мағлуб бўлганларини эслайман. 2007 йили ҳозирги “Бунёдкор” таркибида “Пахтакор”га қарши кечган баҳс ҳамон ёдимда турибди. Шу куни об-ҳавонинг инжиқлиги натижасида футболчиларга қийин бўлганди. Рақиб таркибидаги Ихероуме Уче менга атайлаб жарохат етказишга урингани ҳам ёдда қолган. Чунки финалда ғолиб чиқиш учун ҳар қандай футболчи бор кучини бериб ўйнайди. Ўйиннинг асосий вақтларида кучлар тенг келган. Ҳатто қўшимча таймларда ҳам жамоалар ҳисобда олдинга чиқиб олишга қийналган. Футболчилар пенальтилар сериясини кутган. Чунки “лой жанги”да ўйнаш осон кечмаган. Афсуски лотореяда аламли тарзда мағлуб бўлганмиз.

- Кейин 2002 йилги финал ўйинини ҳам айтиб ўтган бўлардим. Тошкентда “Нефтчи”га қарши кечган баҳс ҳам кескин курашларга бой тарзда ўтганди. 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Аммо кейинчалик фарғоналиклар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Қўшимча вақтларда Зайниддин Тожиев иккита гол уриб, ғалабани таъминлаганди. Сергей Лебедев ўша учрашувда ўз дарвозасига кутилмаганда иккита гол киритиб юборгани ҳам ёдда қолганди – дейди Бахтиёр Аъзамович.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика