Latest news

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Бахтиёр Ашурматов: "Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди"

"Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Нимчорак финалда кучли жамоага рўпара келдик. Олдимизга кейинги босвичга чиқиш вазифаси қўйилган. Афсуски, қарши ҳужумдаги имкониятлардан фойдалана олмадик. Фэйр плей масаласида йигитларга кўрсатмаларни бериб ўтгандим. Керак бўлган вазиятда охиригача ётиш керак. Бўлмаса умуман йиқилмаслик керак. Мураббийлар билан бир тўхтамга келиб олишимиз лозим. Фейр плейга амал қиламизми йўқми...", дея сўз бошлади меҳмонлар устози.

"Локо"га қарши 90 дақиқа ҳимояланишни иложи йўқ. Агар тўпни ўз назоратимизга олмасак юқори савияли футболчиларга эга бўлган жамоа гол киритиши осонлашади. Бу вазиятда йигитлар келишиб ўйнашлари лозим. Дарвозага яқин жойда ҳимояландик ва шуни оқибатида гол ўтказиб юбордик. Марказда ҳимояланишимиз лозим эди. Афсуски, кўрсатани тўлиқ бажара олишмади йигитлар.

Четлатишлар? Афсус... Деярли ҳар бир ўйинда қизил карточкалар бўлмоқда. Жабборов энди "Қўқон"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади. Қизил карточкани асоссиз олган футболчиларга жарималарни жорий қилишимиз лозим.

Эркиновнинг жароҳати бор эди. Шиховга эса дам беришга қарор қилдик. 

Бошқа жамоалар ҳақида гапиришни истамайман. Йигитларимда шижоат кам деб ҳисобламайман. Чунки, яккакурашларда охиригача курашмоқдалар. Бу борада уларга эътироз билдира олмайман. Улар охиригача курашмоқдалар. Кўрсатмаларни тўлиқ бажариш борасида бўлиши мумкин. лекин, шижоат борасида эътироз йўқ.

Имкониятлар? Футболда имконият доим бўлади. Охиригача курашамиз. Иккинчи гол ортиқчалик қилди. Ўз майдонимизда ҳам ўйин бор. Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди. Ўйлайманки, жавоб ўйинида мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари остида ўйин намойиш этамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика