Latest news

12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  1 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  1 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  1 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  6 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  4 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  11 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳозир қизиққонлик билан фикр билдириб қўйишим мумкин" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳозир қизиққонлик билан фикр билдириб қўйишим мумкин"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Аввало Рамазон ҳайит байрами билан мухлисларимизни ва Ўзбекистон халқини табриклайман. Футболчиларга ўтган ўйинда мағлуб бўлганимиз ва бугун боримизни бериб ўйнашимиз лозимлигини тушунтиргандим. Ғалабага эришганимизда 3 очко мухлисларимиз учун совға бўларди. Йигитлар ҳаракат қилишди, афсус сўнги дақиқаларда омад биздан яққол юз ўгирмоқда. Бугун тан олиш керак, дуранг натижага мос ўйин бўлди. "Насаф" ОЧЛда тиғиз тақвим билан ўйинлар ўтказиб келди. Уларни гуруҳ босқичидан чиққанликлари билан табриклайман. 

Ютқазган мураббий учун жараён жуда оғир бўлади. Ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Бугун ҳужумкор тактика танладик, 2 та ҳужумчи билан ўйин бошладик. Лекин, тан олиш керак, бизда вазиятлар кўп бўлмади.

- Гол бўлган вазиятда дарвозабонга нисбатан қўполлик бор эди деб ҳисоблайсизми?

- Билмадим, бунақа вазиятларда ҳакамлар кўпроқ дарвозабонлар фойдасига қарор чиқарарди. Лекин ҳозир бу провакацион саволга ўхшаб қолаяпти. Нимадир деб юборишим ёки ҳозир гапнинг очиғи, қизиққонлик билан фикр билдириб қўйишим мумкин. Бу вазиятларга тўхталишнинг ўзи тўғри эмас. Тўп назорати бизда эмасди, ютқаздик, бўлар иш бўлди. Вазиятни охиригача ўйнаб қўйишимиз керак эди. Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Биз хатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Ўйин охирида Шаҳзодбек Нурматовнинг жароҳати туфайли яққол ҳужумчисиз қолиб кетдик. Кейинги ўйинларга тайёргарликка киришамиз. Мухлислардан мураббийлар штаби номидан узр сўрайман. Тўғри, узр сўраш билан иш битмайди, айбдормиз. Бугун 6 очколик ўйин эди. Дуранг бўлганида ҳам турнир жадвалида нормал ўринда қолардик. Мураббийнинг рейтинги натижага қараб баҳоланади.

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика