Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда имкониятлар 90-10 "Пахтакор" фойдасига" News

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда имкониятлар 90-10 "Пахтакор" фойдасига"

АГМКнинг тарихининг бошланиши 2018 йилги Ўзбекистон кубоги билан боғлиқдир.

Ўша йили Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги АГМК жамоаси ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққанди. Ушбу муваффақият қандай қўлга киритилганди? Эртага кимнинг имкониятлари юқори? Биз бу борада мутахассис фикрига қулоқ тутдик ва АГМК билан ўз вақтида кубок финалида "Пахтакор"дан устун келган Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Эртанги ўйинда катта эҳтимол билан "Пахтакор" ғалаба қозонади. Чунки, ҳозирги пайтда "Пахтакор" Ўзбекистонда бошқа жамоалардан ҳар томонлама кучли. АГМК агар ғалаба қозонса ҳақиқий мўжиза бўлади. Фоиз хисобида 90-10 "Пахтакор" фойдасига. Натижа қанақа бўлишидан қатъий назар иккала жамоа иштирокида ҳам чиройли футбол кутиб қоламиз. 

2018 йил АГМКнинг ғалабасига ҳеч ким ишонмаган эди. "Пахтакор" эса ғалаба қозонамиз деб катта ишонч билан келган. Кўпчиликнинг бизга ишонмагани бизга қўл келган эди дейишим мумкин. Ўйинга чиқишдан олдин руҳлантиришда футболчиларга: бизга хеч ким ишонмаяпти, ўйиндан олдин бизни мағлуб бўлган жамоага чиқариб қўйишди, финалда эса биз жамоа сифатида нимага қодир эканлигимизни исботлаш учун ажойиб имконият деганман. Йигитларга ўз ғуруримиз, жамоа шаъни учун курашишларини илтимос қилган эдим. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга сабаб кучли руҳий тайёргарлик, майдонда тинимсиз меҳнат, яккакурашларда ғолиб чиқиш ва футболчилар билан бир биримизга бўлган ишонч, жамоадаги аҳиллик, ўйиндаги интизом сабаб бўлган",- дейди Бахтиёр Ашурматов.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика