Latest news

09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  1 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  8 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  5 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Coca-Cola Суперлига 1-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди ва мағлубиятга изоҳ берди.

“Тўғриси, шунча кўрган тайёргарлигимиз, амалга оширган селекциямиз, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши – ҳаммасини биргина ўйин ювиб юборди. Афсуски, буни жуда ҳам уятли мағлубият деб таърифласа бўлади. Сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик. “Бухоро” бугун ўз меҳнати эвазига ғалаба қозонди. Ушбу мағлубиятда айбни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Тўғри, илк турда кутилмаган ҳисоблар кўп бўлди, лекин бизнинг ўйин сифатимиз ҳам аянчли бўлди. Тушкунликка тушмаслик керак. Ўйлайманки, жамоамиз ўз ўйинини топа олади.

Бугун жамоамни танимадим. Имкони бўлганда, танаффусда бундан ҳам кўпроқ ўзгаришни амалга оширсам бўларди. Тайёргарлик жараёнидаги ўйинимиздан бугун асар ҳам йўқ эди. Таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва улар хаяжонланди дея олмайман. Ўзгаришлар ҳам ўзини оқламади. Шу сабаб футболчиларни айбламаган бўлардим. Бугун энг ёмон учрашувимизни ўтказдик.

Дастлабки турда “Пахтакор” ҳам, “Насаф” ҳам мағлуб бўлди. Ҳар бир баҳс мураккаб бўляпти ва очко қўлга киритиш имконияти бор”, – деди мутахассис.



Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика