Latest news

12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  11 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Суперлига 22-турдан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912"(1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Бугун ғалаба қозонсак, учинчи ўринни олиш учун яхши имкониятга эга бўлардик. Йигитлар ҳам шуни ҳис қилган ҳолда майдонда борларини бериб ўйнашди. Афсуски, бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Йигитларимиз бугунги кўрсатган ўйинларидан уялмасдан, бошларини баланд кўтарган ҳолда навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришса бўлаверади.. “Насаф” айрим вазиятларда тезкорлиги билан ажралиб турган бўлиши мумкин. Лекин вазиятлар яратишда ва жангаворликда рақибга ютказганимиз йўқ. Футболчиларимиз ҳам рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Бугунги ғалаба “Аждарлар” учун иккинчи ўринни олишда жуда қўл келади. Рўзиқул Бердиев ёш ва шижоатли жамоани шакллантира олган. “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.Чемпионатнинг кумуш медалини олишда "Насаф"га омад тилайман", - дейди Бахтиёр Ашурматов. 

- "Қўқон-1912" бугун ҳар йилгидандан ўзининг услубини ва тактикасини намойиш қилди. Бу йилги мавсумда кўзланган режалар қандай?
- Биздан “Насаф” чуқур ҳимоявий ўйин кутган бўлиши мумкин. Шуни билган ҳолда ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. Бугунги баҳсда Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол ура олмади. Бу футболда бўладиган ҳолат. Кўп нарса бугунги беллашувга ҳам боғлиқ эди. Энди иккинчи ўриндаги жамоа билан орамиздаги фарқ саккиз очкога этди. Шундай бўлса-да, режамиз ўзгаргани йўқ. Қолган тўртта учрашувни ҳам юқори даражада ўтказишни мақсад қилганмиз. Охиригача ўзимизни кўрсатиш барча учрашувда керакли очколарни олиш. Мақсадимиз иложи борича чемпионатни юқори ўринда якунлаш. Қолган тўртта ўйинда иложи борича ўзимизга керакли бўлган очколарни жамғаришга ҳаракат қиламиз.

- Кейинги турларнинг нейтрал майдонда ўтишига қандай муносабат билдирасиз?
- Чемпионатнинг қолган қисмини марказлашган ҳолда ўтказиш борасида кўп муҳокама бўлмоқда. Тўғри марказлашган холда чемпионат давом эттирилса мухлислар бундан ютказади.Лекин ўшанда барча мураббийлар биринчи давра ва иккинчи давранинг сўнгги тўртта учрашувини марказлашган ҳолда ўтказишга келишиб олганди.Менимча, бу қарор тўғри деб биламан.

- Бугун Суҳроб Бердиевнинг ўрнида Сардор Азимов ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда қанотларни тўлиқ алмаштирдингиз. Бу қанотдаги ҳаракатлардан қониқмаганингизни билдирадими?
- Бугун таркибимиздаги йўқотишлар тўғрисида гапирмоқчи эмасдим. Бугун ҳар икки жамоа ҳам 11 нафардан футболчи билан майдонга тушди. Лекин Суҳроб Бердиев ва Шоҳназар Норбековларнинг ўрни билинди. Норбековнинг тезкорлиги "Насаф" билан ўйинда бизга асқотиши аниқ эди.Тўғри бизда имконият бор. Лекин медаллар учун курашиш йўлида мухим бўлган 3 очкони қўлдан бой бердик.Бу мағлубиятдан кейин медаллар учун курашишда имкониятимиз пасайиб кетди.Бугун ўнг қанотда ўйнаган Сардор Азимов ва Аваз Маматхўжаевлар ҳам юқори даражада ўйин намойиш этишди. Тўғри биз гол ўтказворганимиздан сўнг катта таваккал қилдик. Учта химоячи билан ўйнадик. “Насаф” қарши ҳужумда иккинчи голни уриши ҳам мумкин эди. Музаффаров ва Бамбанинг тушиши ўйинимизни кучайтирди. Аммо мезбонлар посбони бугун яхши ўйнади ва биз ҳисобни тенглаштира олмадик. "Насаф" дарвозабони жуда яхши ўйин кўрсатди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика