Latest news

17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  0 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  0 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  0 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  0 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   2 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  12 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  4 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  20 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14

Бахтиёр Ашурматов: "Бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди"

Кеча ЖАР стадионида 1991, 1992 ҳамда 1993 йилларда туғилган ўйинчилардан иборат Осиё ўйинларига борадиган терма жамоамиз "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Беллашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи, шу билан бирга "Навбаҳор" бош мураббийи ҳисобланган Бахтиёр Ашурматовни суҳбатга чорладик.

- Очиғи, бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди. Чунки, ҳар иккала жамоада ҳам фаолият олиб бораман. Шунинг учун ҳам 90 дақиқа давомида майдонда ҳеч ким жароҳат олмаслигига умид қилиб ўтирдим. Агар “Навбаҳор” бошқа жамоа билан беллашганда йигитларга якка курашларда умуман ютқазмаслик учун “қаттиқроқ” ўйнашларини талаб қилган бўлардим.

Бу “Навбаҳор” учун керакли баҳс бўлди. Мағлубиятга қандайдир вазиятларни бахона қилиб келтирмоқчи эмасман. Тўғри, иккинчи бўлимда бутунлай бошқа таркиб тушгани ҳам ўйинга бироз таъсир қилди. Терма жамоа билан ўртоқлик ўйинида “Навбаҳор” таркибида жами бўлиб 23 нафар футболчи майдонга тушди, легионерларнинг ҳаракатларини ҳам кузатдик.

Умумий олганда ўйин томошабоп бўлди, стадионга келганлар ҳам зерикиб қолишмади. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди, иккинчи бўлим эса терма жамоа устунлигида ўтди. Терма жамоада ўз ёшидаги энг яхшилар саралаб олинганини ҳам унутмаслик лозим.

Терма жамоа мураббийларидан бири сифатида ғалабадан ҳурсанд бўлган бўлсам, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида жамоам мағлубиятидан кайфиятим тушиб кетди. Бу ўйин жамоамиз учун ҳали кўп иш қилишимиз ва ўз устимизда тўхтовсиз ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ашурматов.

- “Навбаҳор” таркибида ҳаракат қилган украиналик икки легионер Каблаш ҳамда Качурнинг клубдаги келажаги нима бўлади?
- Ростини айтсам менда Качур яхшироқ таассурот қолдирмоқда. Легионер ҳужумчи махаллий ўйинчиларимиздан устун бўлиши керак. Агентлик қилувчи дўстларим бир нечта хорижлик ҳужумчиларни тавсия этишди, лекин уларнинг нархи қимматлиги учун ҳам жамоага олиб кела олмаймиз. Иккинчи даврада катта пул сарфлаб, кейин қийналиб қолишни истамаймиз. Бир сўз билан айтганда бир кун билан яшамоқчи эмасмиз. Шахбоз Эркинов жароҳат олган, Абдумалик Абдуллаев эса тиббий кўрикдан ўта олмади. Шунинг учун ҳам ҳозир ҳужумчи излаяпмиз. Абдумалик даволанмоқда, чемпионат ўйинлари бошланишидан олдин яна бир марта тиббий кўрикдан ўтади ва шифокорлар рухсат беришса, иккинчи даврада ўйнайди. Шу кунларда эса даволанаётганлиги боис машғулотларда иштирок этмаяпти. Бу ҳужумчининг иккинчи давранинг бошланишига тайёр бўла олмаслигини билдиради. Шунинг учун ҳам кўп эҳтимол билан легионерлардан бири олиб қоламиз.

- “Навбаҳор” машғулотларида қатнашяпсизми?
- Терма жамоада Миржалол Қосимовга ёрдам бераётганлигим учун клуб машғулотларида иштирок эта олмаяпман. Чунки, машғулотлар бир вақтда ўтказилади. Ёрдамчиларим Зохид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Захарецкийлар йигитларни иккинчи даврага тайёрлашмоқда. Мен телефон орқали айрим кўрсатмаларни бериб бораяпман.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика