Latest news

10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  2 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  8 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  4 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  5 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  3 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0

Бахтиёр Ашурматов: "Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак, сафарда ҳам ишончлироқ ўйнашимиз керак" News

Бахтиёр Ашурматов: "Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак, сафарда ҳам ишончлироқ ўйнашимиз керак"

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Гапни очиғи, 3 ой давомида футбол ўйнамадик. “Навбаҳор” билан ўртоқликдан кейин жамоамиз ҳолати яхши деб ўйлаган эдим. Лекин, расмий ўйин барибир бошқача эканини кўрсатиб берди. Афсуски бугун жисмоний томондан бизга қийин бўлди. “Бунёдкор” тўп назорати бўйича кучли эканини исботлади ва амалда ҳақли ғалабага эришди.

Балки, асосий таркиб танлаш борасида озгина адашгандирман. Ўнг қанот ярим ҳимояда, ҳужумда тенг кучли ўйинчилар бор эди. Аммо, шу таркибда тўхталдик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишга мажбур қилди ва бу амалда ўз натижасини кўрсатди. Режа қилган қарши ҳужумларимиз амалга ошмади. Бугунги ўйинга муносиб тайёргарлик кўрган эдик. Ҳамма режамизни амалга ошира олмадик. Шу сабабли ўйин охирида афсуски жуда ҳам ачинарли гол ўтказиб юбордик. Тўғри рақиб кучлироқ ўйнади, аммо фикримча, йигитларимиз ҳам камида дуранг учун меҳнат қилишган эди. Ҳисоб очилмаган пайтда биз гол уришимиз мумкин эди.

Учрашувни 4-4-2 тактик схемасида бошлагандик, Райевац ва Норбеков ҳужумда ўйнашди. Аммо учрашув бошида рақибга қараб схемани ўзгартиришга мажбур бўлдик ва 5 ҳимоячи билан ўйнай бошладик. 90 дақиқа давомида тўпсиз ҳимояланиш жуда қийин, тўп назоратини рақибга бериб қўйдик.

Бу мавсум деярли барча ўйинларда икки ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Қувондиқ Рўзиев ҳужумкор, Ойбек Рустамов ҳимояга ихтисослашган футболчилар. Уйда ҳужумкор, чиройлироқ ўйин кўрсатяпмиз, аммо сафарда бундай бўлмаяпти. Бошқа-бошқа жамоадек таассурот қолдирмоқдамиз. Агар юқори ўринлар учун курашишни истасак меҳмонда ҳам ишончлироқ ўйин кўрсатишни бошлашимиз керак.

Бугунги ўйиндан кўпроғини кутгандим. Жисмоний ҳолат яхшироқ бўлади деб ўйлагандим”, – деди Ашурматов.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика