"Бавария"нинг бир неча етакчи ўйинчилари "Арсенал"га қарши майдонга тушмаслиги мумкин News

"Бавария"нинг бир неча етакчи ўйинчилари "Арсенал"га қарши майдонга тушмаслиги мумкин

Бу ҳақда "Бавария" бош мураббийи маълум қилди.

"Бавария" ЕЧЛ чорак финалининг илк баҳсида "Арсенал"га тўқнаш келади. Жамоанинг бир неча етакчи футболчиларининг ушбу ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди. "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель буни маълум қилди.

"Мануэль Нойер, Кингслей Коман, Лерой Сане, Александр Павлович ва Нуссаир Мазрауи таркибда эмаслар.

Уларнинг барчасида муаммо бор. Шу сабаб ҳам, бу ўйинчиларнинг "Арсенал"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида", -дейди Томас Тухель.

Маълумот учун, "Арсенал" ва "Бавария" ўртасидаги биринчи баҳс 9 апрель куни ўтказилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика