Latest news

14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  2 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  1 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  4 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9

"Бавария"дан бир мавсумда 11 та рекорд. Бу машина қачон тўхтайди?! News

"Бавария"дан бир мавсумда 11 та рекорд. Бу машина қачон тўхтайди?!

Фақат 1 ўйин немисларни "Барса" қайд этган ноёб натижадан ажратиб турибди.

"Бавария" жорий мавсум давомида йўлидан чиққан ҳар қайси рақибни "янчиб ташлади". Флик жамоаси бир қанча рекордларни янгилашга улгурди, аммо энг асосийси ҳали олдинда.

Барча турнирларда 158 гол

Клуб тарихидаги янги ютуқ. Олдинги рекорд деярли 50 йил давомида сақланиб турди. 1972/1973 йилги мавсумда Мюнхен жамоаси 152 та гол урганди. Янги рекорд "Барселона"га (8:2) қарши Чемпионлар Лигаси чорак финалида ўтказилган ўйинда ўрнатилгани эътиборга лойиқ.

Бундеслиганинг 30 ўйинида 90 гол

6 июнь куни Флик жамоаси "Байер"ни (2:4) мағлубиятга учратди ва Германия чемпионати рекордини янгилади.

ЕЧЛ плей-офф босқичининг бир ўйинида 8 гол 

"Бавария" Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида "Барселона" дарвозасига 8 та гол урди ва мусобқа тарихида плей-офф босқичининг 1 ўйинида энг кўп гол урган жамоага айланди. Яқин орада бу натижани ҳеч ким такрорлай олмаса керак.

ЕЧЛ мавсумида 42 гол

"Тоттенхэм"га 7 гол, "Барселона"га 8 гол — марҳамат сизга янги рекорд. Бир мавсумда 42 гол — немис клуби учун янги чўққидир. "Бавария" ҳеч қачон мусобақанинг бир мавсумида бунча гол уролмаган эди.

ЕЧЛ, 9 йилда 7 та ярим финал

Ажойиб шахсий натижа. Аммо немислар сўнгги 10 йилликда фақат бир марта мусобақани ютишди (2012/2013), турнир финалида "Боруссия" (2:1) мағлуб этилганди.

Бундеслиганинг иккинчи давраси даҳшатли тарзда ўтказилда

Йиғиш мумкин бўлган 51 очкодан 49 таси қўлга киритилди. "Бавария" Бундеслига тарихидаги энг яхши иккинчи даврани ўтказди — 2012/2013 йилги мавсумда Юпп Хайнкеснинг "Бавария"си ҳам мусобақанинг бир қисмида 49 очко тўплаганди.

Мағлубиятсиз 2-давра

"Бавария" ўз тарихида 3-бор Бундеслиганинг 2-даврасини мағлубиятсиз якунлади. Бунга қадар мюнхенликлар бу натижани 1986/1987 ва 2012/2013 йилги мавсумларда қайд этишган эди. Шунингдек, "Айнтрахт" (1976/1977) ҳамда Дортмунднинг "Боруссия"си (2011/2012) турнирнинг бир қисмини мағлубиятсиз ўтказишга муваффақ бўлаган.

Бундеслигада қаторасига 13 ғалаба

Бу Германия чемпионатининг янги рекорди. Олдинги энг яхши натижа Мёнхенглабахнинг "Боруссия"сига тегишли эди (кетма-кет 10 ғалаба, 1986/1987).

Бундеслига титулларининг ярмидан кўпи "Бавария"да

2020 йилда "Бавария" 30-чемпионлигини тантана қилди. Будеслига ташкил топганидан буён қолган барча жамоалар биргаликда 28 бор чемпион бўлишган.

Бундеслига, Мюллернинг 21 ассисти

Германия чемпионати 30-тур баҳсида Мюллер 2 бор голли узатмани амалга оширди. Томас учун бу турнирдаги ассистларнинг 20, 21-си бўлди. Бунга қадар Бундеслига тарихидаги энг яхши натижа Кевин де Брюйнега тегишли эди (20).

Мюллернинг ЕЧЛдаги 114-ўйини

"Лион"га қарши ярим финал баҳси "Радио" учун 114-си бўлди. 30 ёшли ҳужумчи бу борада немис футболчилари орасида энг яхши кўрсаткичга эга.

"Барселона" айни пайтда требллар сони бўйича немисларни ортда қолдирмоқда. 2015 йилда "кўк-анорранглилар" иккинчи марта "Олтин хет-трик" қайд этган дунёдаги биринчи жамоага айланган эди. "Бавария" эса ўз тарихида фақат бир мавсумда 3 та мусобақани ютган (2012/2013) — Германия чемпионати, Германия кубоги, ЕЧЛ. "Бавария"ни 2-треблдан фақат битта ўйин ажратиб турибди. Париж маҳв этилса бўлгани!

Фахриддин Рўзиев таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика