Latest news

22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  193 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  31

"Бавария" хавбекига рекорд даражадаги шартномани таклиф қилишга тайёр News

"Бавария" хавбекига рекорд даражадаги шартномани таклиф қилишга тайёр

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала клуб билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бу келишув мюнхенликлар учун рекордга айланиши мумкин, деб хабар берди "Bild".

Агар янги шартнома имзоланса, футболчи йилига 20 млн евродан кўпроқ маош олади. Бу ҳолатда у Ҳарри Кейн билан бирга "Бавария"нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

Умуман олганда, Мусиала "Бавария"да кейинги 5 йил давомида 100 млн евродан кўпроқ маош олиши мумкин. Ушбу шартномага имзо чекилса, бу Мюнхен клуби учун рекорд бўлади.

Жамол 2020 йилдан бери "Бавария"нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. 21 ёшли хавбек ушбу мавсум барча турнирларда 18 ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "рекордмайстр" билан битими 2026 йилнинг июнига қадар тузилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика