Latest news

22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  0 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  16 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  1 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  1 21:05Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:2 (матнли трансляция)  43 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  0 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  4 18:50"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана  3 18:31Расман: "Динамо" бразилиялик вингер трансферини эълон қилди  4 18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  2 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  1 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  3

"Бавария" - "Реал". Олий лига клублари матбуот котиблари нима дейди? News

"Бавария" - "Реал". Олий лига клублари матбуот котиблари нима дейди?

Бугун "Бавария" - "Реал" учрашувидан олдин олий лига клублари матбуот хизмати вакилларининг фикрлари билан қизиқдик.
Қуйида ушбу фикрлар билан танишиб олинг.

Азиз Нурий ("Насаф" клуби матбуот хизмати):
Шубҳасиз, "Бавария" фаворит. Лекин "Реал" қарши ҳужумда жуда самарали фойдалана оладиган жамоа. Ким ўз имкониятларидан максимум фойдаланса, марра ўшаники. Тахминимча, "Реал" битта гол урса Ҳам, "Бавария"ни финалга чиқишга кучи етади. Энг муҳими, мухлисларбоп ўйин бўлиши аниқ. Viva Bayern/ Hala Madrid.


Баҳодир Мирзаев ("Бунёдкор" клуби матбуот хизмати):

Юртимизда "Реал" клуби мухлислар жуда кўпчиликни ташкил этишини жуда яхши биламан. Ва уларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, дастлабки ўйиндаги битта тўп фарқи "Бавария" майдонида камлик қилиб қолиши мумкин. Шунингдек, "Бавария" ўз майдонида жуда кучли ўйин намойиш этади. Қолаверса, Гвардиола Мадриддаги баҳсда тактик ҳужумларнинг барчасини ҳам очиб қўймаган. Ўз уйига асраб қўйган режалари борлигига шубҳам йўқ. Учрашувда ўта йирик ҳисоб қайд этилиши ҳам мумкин. "Бавария"ни фаворит деб биламан немислар финалга чиқишга лойиқ деб ўйлайман. Таҳминимча, "Бавария" учта тўп фарқи билан ютади.


Эркин Холбобо ("Ўзбекистон овози" мухбири):

- Бу учрашувни ЕЧЛнинг финали олдидан финалига тенглаштирган бўлардим. Гарчи, дастлабки ўйинда "Реал" ғалаба қозонган бўлса-да, жавоб учрашувида "Қироллик клуби"га осон бўлмаслиги табиий. "Бавария" жамоаси майдонда ташаббусни ўз қўлига олиш борасида рақибидан бир мунча устун. Бироқ, "Реал"да қарши ҳужумларни моҳирона якунига етказадиган истеъдодли ижрочилар бор.

Менимча, Мюньхендаги баҳсда дуранг қайд этилади. Агар "Бавария" ва "Реал"га мухлислик қилишимни назарда тутадиган бўлсам, бугун фақат кучлиларга омад кулиб боқишининг тарафдориман. Бу жамоалардан қай бирининг финалга чиқишининг мен учун унчалик аҳамияти йўқ. Чунки финалда ҳам мен мухлислик қиладиган жамолардан бири албатта тўп суради.


Беҳзод Назаров ("Пахтакор" клуби матбуот хизмати): Мюнхендаги ўйин қизиқарли, кескин ва асабий ҳолатларга бой ўтиши турган гап. Чунки ўртада ЕЧЛ финали йўлланмаси турибди. Бу клубларнинг мавсумдаги асосий мақсади шу турнир ғолиблигини қўлга киритиш эди. Уларни бу мақсаддан атиги бир қадам ажратиб турибди. Икки ажойиб мураббий, таркиблардаги футболчилар бор имкониятларини ишга солишади. Ҳозирги вақтга келиб, ҳар икки жамоа учун мавсумдаги энг муҳим ўйин айнан бугунги учрашувдир. Лиссабондаги финалга "Реал"нинг уч нафар португал футболчиси бориши мумкин. Жавоб баҳсини португалиялик реферилар бошқаришади. Бу қизиқ ҳолат, албатта.

Учрашув тақдирини мураббийларнинг топқирлиги ва баъзи футболчиларнинг маҳорати ҳал этиб бериши мумкин. Роббен, Рибери, Гётце, Бэйл, Ди Мария, Роналду. Улар исталган лаҳзада ўйиндаги натижани ўзгартириб юбориш имкониятига эгалар. Финалга йўл олиш имконияти "Бавария"да ҳам, "Реал"да ҳам тенг. Тенг кучли жамоалар учрашганда кўп нарса мураббийларнинг рақибнинг заиф томонини топа олишига боғлиқ.


Ҳумоюн Давуров ("Машъал" клуби матбуот хизмати): Бугун 90 дақиқа чиройли футбол кўрамиз. Руҳий жиҳатдан "Реал" ҳозир дунёда энг кучли жамоаси. Улар аллақачон Испания кубогини қўлга киритиб бўлган, чемпионатда ишлари жойида ва давом этмоқда, ЕЧЛ учун курашмоқда. "Бавария" аллақачон миллий чемионатида чемпион бўлиб бўлгани учун ҳам охирги ўйинлари "Реал"дан фарқли равишда фақат номига ўтмоқда. Кетма-кет мағлубият эса жамоага барибир таъсир ўтказади.

"Реал" бугун ҳимояда ўйин кўрсатмайди. Шунга қарамай битта гол бўлиши мумкин. Бу голни ҳам "Реал" урса ажабланмайман.  Ушбу жуфтликда ким ғолиб бўлса,  ўша  ЕЧЛни олади. "Реал" ҳам "Машъал"га ўхшаб 3-5-2 схемада ўйин кўрсатса яхши бўларди.  "Бавария"ни пасли ўйини бугун тўхтайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика