Latest news

14:10Тен Хаг: "Мавсум стартида МЮ очколар йўқотиши мумкин"  0 13:44Тен Хаг Рэшфорд ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  1 13:26"Манчестер Сити"га "Бавария" футболчиси керак  0 12:59Гвардиола "Ман Сити"да қайси чизиқни кучайтириш кераклигини айтди  4 12:39"Ювентус" 15 млн. еврога Шуталони сотиб олиши мумкин  0 11:01Уэйн Руни Англия терма жамоаси бош мураббийи ким бўлиши кераклигини айтди  4 10:41ESPN АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиларини аниқлади. Холанд 2-ўринда, Палмер эса 14  1 10:20Ямаль "братишка"сини Олимпиада олтин медали билан табриклади  12 09:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Тожикистонга Анвар Раҳимов олиб боради  2 09:35Суперлига. "Динамо" охирги маротаба Фарғонада қачон ғалаба қозонган эди?  1 09:10"Пахтакор" "Насаф"ни 5 та ўйиндан бери мағлуб эта олмаяпти. Шацких Бердиевдан устун келадими?  22 08:35Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин тенг курашлар остида ўтди"  0 08:05Асрор Алиқулов: "Бизга бу ўйинда иккинчи куч етишмади"  0 07:35Суперлига. Бугун Қаршида турнинг марказий ўйини бор  13 07:15Баҳодир Жалолов, Абдумалик Халоков, Акбар Жўраев ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати  12

"Бавария" кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба нималагини билмай келмоқда News

"Бавария" кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба нималагини билмай келмоқда

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ЕЧЛ плей-офф ўйинларида охирги марта сафарда 2014 йилда ғалаба қозонганди.


"Арсенал" билан бўлиб ўтган 2014 йил, 19 февралдаги ЕЧЛ нимчорак ўйинида Гвардиола шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Бу ғалаба Пепнинг "Бавария"га келганидан кейин ЕЧЛ плей-офф ўйинларининг сафардаги биринчи ва охирги ғалабаси бўлди. Шундан сўнг Гвардиола бошқарувида "Бавария" ушбу босқичда меҳмондаги бирорта учрашувда ғалаба қозонолмай келмоқда.
Бу серия "Атлетико"га қарши кечган Мадриддаги беллашувдан сўнг 8тага етди.

Хосеп Гвардиоланинг "Бавария" билан ЕЧЛ плей-офф учрашувларининг сафардаги натижалари:

2013/2014 мавсум
Чорак финал.

"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 1:1
Ярим финал.
"Реал" - "Бавария" 1:0

2014/2015 мавсум
Нимчорак финал.

"Шахтёр" - "Бавария" 0:0
Чорак финал.
"Порту" - "Бавария" 3:1
Ярим финал.
"Барселона" - "Бавария" 3:0

2015/2016 мавсум
Нимчорак финал.

"Ювентус" - "Бавария" 2:2
Чорак финал.
"Бенфика" - "Бавария" 2:2
Ярим финал.
"Атлетико" - "Бавария" 1:0

Шуни қайд этиш лозимки, "Бавария" жамоаси кетма-кет икки мавсумдирки ярим финалга қадар етиб келиб, айнан шу босқичда ўз юришини тўхтатмоқда. Бу сафардаги ярим финал ўйинларининг биринчисида ҳам "Бавария" яна Испанияда, испан мураббийи қўли остида шу юрт жамоаси томонидан мағлуб этилди. Жавоб баҳсида "Бавария" вазиятни ўз томонига оғдириб олиш имкониятига эга.



Мюнхенликлар Пеп Гвардиола бошқаруви остида ЕЧЛ ярим финаллардаги иштироклари орқали ҳам мақтана олишмайди. Испан мутахассиси билан ҳозирга қадар ўйналган 5та ярим финал ўйинининг тўрттасида имконият рақибга бой берилган. Фақатгина ўтган йилги "Барселона"га қарши кечган Мюнхендаги учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Аммо ба ғалаба уларни финалга йўл олишларига етарли бўлмаган.

Ушбу мавсум якунлангач "Бавария" бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Гвардиола "Манчестер Сити"га йўл олади ва мюнхенликларни Карло Анчелотти қабул қилиб олади.

Уч мавсум давомида мюнхенликларни бошқариб келган дунёнинг энг қиммат маош олувчи мураббийи "Бавария" билан ЕЧЛ плей-офф учрашувларининг сафардаги ўйинида атига бир марта ғалаба қозонди. Жамоа "Атлетико" тўсиғидан ўтиб олса ҳам эндиликда бу кўрсаткични тўғирлаш учун Пепга имконият йўқ. Чунки финал нейтрал майдонда ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика