Latest news

18:17Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  1 17:32Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  5 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  4 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  2 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  24 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  31 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  4

«Бавария» «Барселона» ҳимоячисини 100 миллион еврога сотиб олишга ишонмоқда News

«Бавария» «Барселона» ҳимоячисини 100 миллион еврога сотиб олишга ишонмоқда

«Бавария» клуби «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухони 100 миллион еврога сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Уругвайлик ҳимоячи Мюнхен клуби учун асосий трансфер нишони бўлиб турибди. «Бавария» Рональдни харид қилишга пул топиш учун бир қатор футболчиларини сотиши керак бўлади.

Араухо «Барселона» клуби тизимида 2018 йилдан буён ўйнамоқда. Бу мавсумда футболчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирига қадар тузилган. Transfermarkt портали Араухони 70 миллион еврога баҳоламоқда.


Rating: -4   

Comments

-1   
15 mar 14:29:59
Bastian Schweingistier
Upamenko bn korelikdi sotsa ancha yengl boladi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика