Бартомеу ва Муниаин "Реал"нинг ўйинида VAR'ни танқид қилишгани учун жаримага тортилиши мумкин
07 jul 2020 12:17
News
Бартомеу ва Муниаин "Реал"нинг ўйинида VAR'ни танқид қилишгани учун жаримага тортилиши мумкин
Испания футбол федерацияси техник қўмитаси якшанба куни "Атлетик" ва "Реал" ўртасидаги ўйиндан кейин бўлаётган воқеани муҳокама қилади.
5 июль куни "Реал" "Сан-Мамес"да "Атлетик"ни Серхио Рамоснинг пенальтидан урган голи туфайли мағлуб этди.
Ушбу ўйиндан кейин "Барселона" президенти Хосеп Бартомеу ва "Атлетик" етакчиси Икер Муниаиннинг VARнинг "Реал"га ёрдам бериши ҳақида гапиришди.
Энди эса Бартомеу ва Муниаин бу сўзлари учун 18 минг евродан жаримага тортилиши мумкин.
Шунингдек ўйиннинг бош ҳаками Гонсалес Гонсалес ва VAR ҳаками Хесус Мансаноларнинг қарорлари ҳам таҳлил қилинади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments