"Барселона"ни икки футболчи тарк этади News

"Барселона"ни икки футболчи тарк этади

Клуб улар билан шартномани узайтирмайди.

"Барселона" ҳимоячиси Маркос Алонсо (суратда) ва ярим ҳимоячи Сержи Роберто мавсум охирида Каталония жамоасини тарк этишади. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.



Футболчиларнинг шартномалари мавсум охиригача амал қилади. Клуб раҳбарияти уларга янги битимлар таклиф қилишни режалаштирмаяпти.

Алонсо жорий мавсум бор-йўғи 7 та ўйинда қатнашди. Роберто эса барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика