"Барселона"дан қарздорман". Ламин Ямал шартномани эҳтимолий узайтириш ҳақида
19 feb 12:55
News


"Барселона"дан қарздорман". Ламин Ямал шартномани эҳтимолий узайтириш ҳақида
"Барселона" вингери Ламин Ямал клуби билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Ҳеч ким "Барселона"нинг қанчалик катта мухлиси эканлигим ва қанчалик ушбу клубда қолишни хоҳлашимга шубҳа қилмаса керак. Агар икки томон нимадир рўй беришини хоҳласа, бу рўй беради. Барчаси учун "Барселона"дан қарздорман", — деди Ямал.
Ламин жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 15та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат битими 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments