Latest news

15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  0 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0

"Барселона"дагилар ЛаЛига раҳбари Тебасга истеъфога чиқишни маслаҳат беришди News

"Барселона"дагилар ЛаЛига раҳбари Тебасга истеъфога чиқишни маслаҳат беришди

"Барсеона" Хавбер Тебасни ЛаЛига президенти лавозимини тарк этишга чақирди.

Бугун лига раҳбари прокуратурага Каталония клуби ҳакамлик қўмитаси собиқ вице-президентига пул тўлагани ҳақида ёлғон маълумотлар йўллагани маълум бўлди.

Кейинроқ, Тебас ушбу гаплар ёлғонлигини, у тақдим қилган ҳужжат ҳақиқий эканлигин ва ҳеч кимни айбламаётганини эълон қилди.

"Душанба куни Ла Лига президенти Хавер Тебас клубимизни айблаш учун прокуратурага ёлғон далиллар юборган, тилга олинган маълумотларнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, "Барселона" бундан ғазабда эканлигини билдирмоқчи.

Шу сабаб ЛаЛига президентидан Тебас жаноблари расмий баёнот беришини хоҳлаймиз.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта сўнгги ҳафталарда айтганидек, клуб ҳеч қачон содир бўлмаган воқеаларда ўзини қурбондек ҳис қилмоқда: "Барса" ҳеч қачон ҳакамларга пора бермаган.

Бир тўда оммавий ахборот воситалари ва фикр билдирувчилар бу таъқибга озми-кўпми ёмон ниятлар билан жалб қилинган ва Ла Лига бизнинг клубга қарши парда ортидан бизга қарши иш қилган ва унинг президенти клуб суд қилинишиданаввал бизни жамоатчилик кўзи олдида қоралади.

Бу Ла Лига президенти ўзининг барча оммавий ахборот воситаларини "Барселона"га путур этказиш учун биринчи марта ишлатаётгани йўқ, лекин унинг одатдаги бемаънилигидан ташқари, у бизнинг клубимизни ёлғон далиллар билан айбламоқчи бўлишини ҳеч қачон тасаввур ҳам қилмаган бўлардик.

Ла Лига президенти ўрни обрўсини ҳисобга олиб, Тебас ўз жойини тарк этиши керак.

Бироқ, унинг “Барселона”ни таҳқирлаш билан шуғулланаётгани ва клубимизни доимо ёқтирмаслигини инобатга олган ҳолда, Ла Лиганинг амалдаги президенти ўз хатти-ҳаракатида давом этишини ва клубимизга зарар етказишда давом этишини тушунамиз”, — дейилади “Барселона” баёнотида.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика