Latest news

18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  0 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  7 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  7 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11

"Барселона"даги можаро — олдин бирга ўйнашган, энди душман бўлишдими? Хави нега Альбага нисбатан бундай қилмоқда News

"Барселона"даги можаро — олдин бирга ўйнашган, энди душман бўлишдими? Хави нега Альбага нисбатан бундай қилмоқда

"Қария" билан чиройли йўл тутишмаяпти.

Хави "Барселона" кийим алмаштириш хонасини назорати остига ола билди. Ҳозирда ўйинчилар бош мураббий атрофида бирлашиб, олдин бир-бирлари билан қандай курашганликлари ҳақида гапиришмоқда. Жамоада ҳозирда Рональд Куман давридагидан анча соғлом муҳит мавжуд эканлиги аниқ.


Аммо, қайта қуриш даврида Хави одатий ҳаракатлар қилмаслигига ҳам тўғри келади. Масалан, тарбияланувчилар бўлмиш Мингес ва Пуч билан хайрлашиш, Пике ва Альбага энди захира ўйинчиси эканликларини маълум қилиш. "Барселона" учун эпик трансфер ойнаси якунланиши арафасида ва жамоанинг ярми қайта тузилган пайтда, Хави ёқимсиз воқеага дуч келди. Клуб "Интер" билан Жоржи Альбанинг йиллик ижараси бўйича келишувга эришгани маълум қилинди.



Чап қанот ҳимоячи ўтган мавсум жамоа етакчиларидан бири эди, аммо Хави ушбу мавсум бошида уни захирага ўтказди. Испан матбуоти мураббий 33 ёшли "қария"нинг илк турдаги "Райо Вальекано"га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан норози бўлгани ҳақида ёзди. Шундан сўнг асосий таркибда 18 ёшли тарбияланувчиси Алехандро Бальде кўриниш берди. Бундан ташқари, каталонияликлар ушбу позицияда "Челси"дан Маркос Алонсонинг трансферини якунлашди.


Умуман олганда, Альбанинг кўпларни учун чап қанот ҳимояда учинчи танлов бўлиб қолгани ҳайратда қолдирди. Бир қатор инсайдерлар "Барса"нинг "Интер" билан келишувга эришгани, Альбани ижарага бериши ва маошининг 60 фоизини тўлаши ҳақида хабар берилган эди. Marca'нинг ёзишича, Жорди бунга қадар аллақачон маошининг тушишига рози бўлган, аммо клубда маошлар билан боғлиқ муаммолар сақлаб қолинган ва янгилар билан шартнома имзолаш учун маошлар фондини пасайтириш керак эди. Шу сабаб, Жордини Италияга юборишмоқчи эди.



Аммо, Альба кескин тарзда кетишни ва ушбу масалани ҳал этиш учун Хави билан учрашишни рад этди. Футболчининг фикрича, клуб унинг орқасидан музокара ўтказиб, унга хиёнат қилган. CCMA бу ҳикояни ёритиб берди ва бу чиройли чиқмаган. Айтилишича, трансфер ойнаси тугашига икки кун қолган Алонсо трансфери бўйича воситачи Альбанинг агенти билан боғланиб, унинг мижозига "Интер" қизиқиш билдираётганини айтган. Агент масалани ойдинлаштириш учун итальян клуби билан боғланди. "Барселона"нинг ўзи "нерадзурри"га Альбани ижарага олишни ўзи таклиф этгани маълум бўлган.


Жорди барча музокараларни тўхтатди ва "Барселона"да қолди. Аммо, энди у қийин вазиятда — Маркос Алонсо харид қилинди, ёш Бальде ажойиб формада. Альба кетма-кет учинчи ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. Футболчининг "Интер"га ижарага ўтиш борасидаги музокараларда яққол иштирок этган Хави билан муносабатлари қандай  бўлишини айтиш қийин.



"Альба — жамоадаги яна бир муҳим ўйинчи, у бизга ёрдам беради, — деб айтди Хави Альбанинг "Барселона"даги ўрни ҳақида. — У ўз тажрибаси сабаб муҳим ўйинчи бўлиши керак. У албатта бизнинг яқин ўйинларимизда ҳаракат қилади. Менда бундай даражадаги футболчи борлигидан мамнунман. Биз ёш, ном ва титулларга қарамаймиз. Фақат фойда келтириш ва натижа".


Хави яқинда Альба, Пике, Бускетс ва тер Штеген билан бир жамоада эди. Энди Хави улар билан бошлиқ ролида муносабатларни ўрнатмоқда. Аммо, барча фахрийлар клубга содиқликларини намойиш этишмоқда ва қатъиян очиқ қарама-қаршиликка боришмайди. Албатта, Альба ҳали узун мавсумда катта эҳтимол билан ўз ўйин вақтларини олади.


Алишер Остонов таржимаси

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика