Latest news

23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  12 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  10 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

"Барселона" Вальвердени ҳайдаб юбориши учун 5 сабаб News

"Барселона" Вальвердени ҳайдаб юбориши учун 5 сабаб

"Барселона" кетма-кет учинчи мавсум Чемпионлар лигаси чорак финал босқичида турнирни тарк этди.

"Рома"га қарши учрашувда йирик ҳисобда мағлуб бўлиш жорий мавсумдаги энг шармандали вазият бўлди. "Барселона" 4:1 ҳисобида сўнг бўшашди ва мавсумдаги энг муҳим баҳслардан бирини бой берди.

Ушбу шармандалик учун барча масъулиятни жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўз бўйнига олиши керак, чунки унинг тактикаси ўйинда ёрдам бермади. Бундан ташқари, у ўз шогирдларига керакли гапларни топа олмади. Чемпионлар лигаси дунёнинг ҳар қандай ТОП-мураббийи учун катта имтиҳон ҳисобланади ва "Барселона" устози Вальверде омадсизликка учради.

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Эрнесто Вальвердени мавсум охирида истеъфога чиқариш ҳақида айтилди. Неймар кетганидан сўнг унинг жамоа ўйинига қўшган хиссаси ва мағлубиятсиз сериясини ҳисобга олсак, мутахассисни ишдан ҳайдаш ақлсизликдек кўриниши мумкин.

Аммо вазиятга чуқурроқ ўрганадиган бўлсак, "Барселона" устозини истеъфога чиқариш учун бўлаётган талаблар тўғридек кўринади. Демак, Каталония клуби ишдан кетиши учун 5та сабаб:


#5 Ротация йўқ

Сешанбадаги ўйинда "Барселона" футболчилари худди бош мураббий каби ноодатий ҳаракатларни амалга оширмади. Футболчилар мутахассиснинг ғоясини тушунмагандек ўйнашди ва бу жамоанинг баъзи муҳим футболчилари чарчаганига боғлиқ бўлиши мумкин. Балки мураббий ўйинчиларга ишонмаётгандир.

Сўнгги 3 ой ичидаги 24та ўйинда Вальверде деярли бир хил таркибни майдонга туширди. У Месси, Суарес ва Пикесиз ўйинни ривожлантирмади ва Зинедин Зиданнинг "Реал"даги муваффақиятини такрорлай олмади.

Ушбу сабаб туфайли футболчилар энг муҳим паллада ўйинга тўлиқ тайёр бўлишмади.


#4 Ёшларни ривожлантира олмайди

Сўнгги ўн йилликда ЛаМасия тарбияланувчилари Европанинг турли клубларида ўйнаб кетишга муваффақ бўлишди. Бироқ бу ёшлар сўнгги йил "Барселона"нинг асосий таркибидан жой ола билмаяпти. Вальверде қўл остида ўнгланиши керак бўлган вазият кутилганидек бўлмади.

Сўнгги 11 йилда биринчи марта "Барселона B"дан бирорта ўйинчи Чемпионлар лигаси ўйинларида майдонга тушмади. Бу академияга катта эътибор берадиган "Барселона"дек клуб учун пасайишдек гап.

Вальверде жамоага келганида клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу қуйидаги гапларни айтган эди: "Мутахассис ақлли ва катта тажрибага эга. У ёш футболчиларни ўстиришга қодир". Бу гаплар ўз тасдиғини топмади.

Кўпчиликнинг фикрича, Карлес Алена ва Марк Кукреллага Чемпионлар лигасида ўзини кўрсатиш учун имконият берилиши керак эди.


#3 Нотўғри қарорлар

"Рома"га қарши илк учрашувда 4:1 ҳисобидаги ғалабага қарамасдан, Вальверде жавоб ўйинида гол уриш ўрнига ҳимояланишни маъқул кўрди. Тактика ўзгарди. Римликлар 1:0 ёки 2:0 ҳисобида олиднга чиқиб олганда ҳам услубни ўзгартириш учун вақт бор эди, бироқ мутахассис тактик қарорлар қабул қилиш ўрнига илк ўйиндаги устунликни сақлашга уринди.

"Рома" ҳимоя чизиғини деярли майдон марказига кўчирди. Усмон Дембеленинг жамоага келиши билан тезкор ҳужумлар янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ Вальверде ушбу баҳсда Дембелени ҳаммаси тугаганидан сўнг майдонга туширди.

Мутахассиснинг услуби "Барселона"га ЛаЛигада барқарор очко тўплашда ёрдам бермоқда, бироқ еврокубокларда аксинча. Каталония клуби "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ҳам муваффақиятли ўйин кўрсатди дейиш қийин.


#2 4-4-2

Анъанавий 4-4-2 тизими "Барселона"га ЛаЛига ва Испания Кубогида муваффақият келтирди, бироқ Чемпионлар лигасидаги омадсизлик бу борада муҳокама ўтказиш кераклигини билдиради.

Эски тактика клубга барқарорлашишда ёрдам берди, аммо бу тизим узоқ муддат фойда келтирадими? Вальверде асосий эътиборни ҳимоя чизиғига бошқа позиция вакилларининг кўмаклашишига қаратди ва ушбу услуб "Рома"га қарши ўйингача ёрдам берди.

Бироқ энди Вальверденинг ушбу тактикаси бироз хатога ўхшаб кўринмоқда. Лионель Месси ва Андрес Иньеста вазиятлар яратишда кўп иштирок этди, Месси тўпга эгалик қилиши учун баъзида ҳимоя вакиллари олдига ҳам қайтишига тўғри келди. Мессига боғлиқлик янада ошди ва бу "Севилья"га қарши баҳсда кўриниб қолди.

Бундан ташқари, ишлар яхши бўлмаган пайтда, Вальверде тактикани ўзгартиришга уриниб кўрмади.


#1 Имтихондан ўта олмади

Кўпчилик ушбу сабабларни арзимас, битта ўйинлик деб аташи мумкин. Ҳа, бу Ромадаги бир омадсиз кеча бўлди. Натижалар ҳар доим ҳам сиз ўйлагандек бўла олмайди. Аммо Вальверде қўл остидаги "Барселона"нинг бу услубда мағлуб бўлиши келажакда ҳам бу иш такрорланишига шаъма қилмоқда. Мутахассис бир режа бўйича иш бошласа, ўйин давомида унга содиқ қолади.

Бу режа "Барселона"га ЛаЛигада омад келтирди ва Лионель Месси майдонга тушиб жамоага очко олиб бериши жуда чиройли кўриняпти. Бироқ "Рома" тўсиғи келганда, Вальверде тактикани ўзгартириш учун ҳаракат қилишга ҳам уринмади. У Римдаги муваффақиятсизликни тўхтатиш учун таваккал қилмади.

Мутахассиснинг услуби, кеч ўзгаришлари, футболчиларни танлаб ўйнатиши унга бўлган шубҳалар ортишига сабаб бўлмоқда. Вальверде "Барселона"даги ўзининг энг катта имтиҳонида омадсизликка учради. Ҳа, у клубнинг барқарор ўйинига катта хисса қўшди, бироқ мутахассиснинг тактик содиқлиги, тавакалларсиз услуби ва Чемпионлар лигасидаги мағлубияти Вальвердени клубда қолишига имкон бермаслиги мумкин.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика