“Барселона” триоси Каталония дербисини ўтказиб юбориши мумкин
23 mar 2019 23:37
News
“Барселона” триоси Каталония дербисини ўтказиб юбориши мумкин
Football Espana’нинг хабар қилишича, “Барселона” бўлажак Каталония дербисида жиддий йўқотишларга дуч келиши мумкин.
“Кўканорранглилар”нинг асосий ҳужумчилари турли сабабларга кўра, ЛаЛиганинг 29-тур “Эспаньол”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Жумладан, Луис Суарез “Бетис” билан учрашувда (4:1) оёғи лат егани боис 10-15 кун даволанади. Усмон Дембеле эса ЕЧЛнинг “Лион”га қарши жавоб баҳсида (5:1) оёғининг сон қисмидан орттириб олган оғриғи туфайли дербида қатнаша олмаслиги мумкин. Шунингдек, клуб сардори Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан Венесуэлага қарши ўтказган ўртоқлик ўйинида (1:3) жароҳат олган. Мессининг қачон тикланиши эса ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Эспаньол” ўртасидаги тўқнашув 30-март куни, Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.
Link :
Source : Football Espana
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments