“Барселона” Суарес билан шахсий шартнома бўйича келишиб олди
30 jun 2014 08:40
News
“Барселона” Суарес билан шахсий шартнома бўйича келишиб олди
“Барселона” клуби раҳбарияти “Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Суарес билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишиб олди, деб хабар бермоқда Sport.es.
27 яшар ҳужумчи учун каталонияликлар 30 миллион евро, шунингдек, бу суммага Алексис Санчесни қўшиб беришга тайёрлар.
Мабодо, музокаралар боши берк кўчага кириб қолса, кўк-анорранглилар трансфер суммасини яна 6-7 миллион еврога кўтаришмоқчи. Агар “Ливерпуль” Санчеснинг хизматига муҳтожлик сезмаса, у ҳолда “Барселона” раҳбарлари Суареснинг узоқ муддатли дисквалификациясини инобатга олиб, кўпи билан бу трансферга 60 миллион евро сарфлашни мақсад қилишган.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Суаресни 4 ойга барча футбол мусобақалардан, шунингдек Уругвай терма жамоаси таркибидаги 9 та ўйинга четлатган эди. Хабарингиз бор, Луис Италия терма жамоасига қарши кечган гуруҳнинг сўнгги учрашуви чоғида ҳимоячи Жоржо Кьеллинининг елкасини тишлаб олганди.

Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments