Latest news

"Барселона" собиқ скаути: "Винисиус Жуниор "Барселона" мухлиси эди. У каталонияликлар ПСЖни 6:1га ютганда йиғлаган" News

"Барселона" собиқ скаути: "Винисиус Жуниор "Барселона" мухлиси эди. У каталонияликлар ПСЖни 6:1га ютганда йиғлаган"

"Барселона"нинг Бразилиядаги собиқ агенти Андре Кюри клуб ўз вақтида ҳозирда "Реал" форварди бўлмиш Винисиус Жуниор билан шартнома имзолашга яқин бўлганини айтди.

"Винисиус олдин "Барса"га мухлислик қиларди. У "Барса" Чемпионлар Лигасида ПСЖни 6:1га ютганда, йиғлаганди, у ҳақиқий мухлис эди.

Винисиуснинг "Барселона"га ўтиши ҳал қилинганди. Унинг икки агенти ҳам менинг катта дўстларим эди. Битим ёпилган эди, ягона қолган нарса - Винисиуснинг шартномага имзо чекиши эди, аммо сўнгги лаҳзада дўстларим менга ва клубга хиёнат қилишди. Мен бу 2017 йилда рўй берганидан буён улар билан гаплашмайман", - дейди Кюри.

Жуниор жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.




Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика