"Барселона" собиқ футболчиси келишилган ўйин ташкил этгани учун қамалди
20 jan 2023 16:28
News
"Барселона" собиқ футболчиси келишилган ўйин ташкил этгани учун қамалди
Испанияда "Торрес иши" 2020 йилдан буён давом этди.
Испаниянинг "Луго" клуби футболчиси Хави Торрес келишилган ўйин ташкиллаштиргани учун 10 ойга қамалди ва 22 ойга дисквалификация қилинди. "Торрес иши" 2020 йилдан буён давом этди. Аввалига футболчи 1 йилга қамалиши ва 2 йилга дисквалификация қилиниши сўралганди.
Маълум бўлишича, Торрес ўз ишини ривожлантиришда "Осасуна"нинг собиқ босслари билан "ҳамкорлик" қилган. Аввалроқ улар ҳам келишилган ўйинлардаги иштироки учун жазоланганди.
36 ёшли Хави Торрес фаолиятининг дастлабки қисмида "Барселона" сафида ҳам ўйнашга улгурган. Шунингдек, у "Малага", "Бетис" ва "Хетафе" сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments