Latest news

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 4:2 (матнли трансляция)  40 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  11 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман" News

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан кечки овқатни бирга тановул қилганини тасдиқлади, аммо музокаралар тафсилотларини ошкор қилмади.

Олдинроқ ОАВда учрашув давомида португалиялик форварднинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги муҳокама қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бунгача Роналду "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан тегишли таклиф тушса, бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрагани тўғрисида хабар қилинганди.

"Мендеш билан бирга тушлик қилганим рост, ҳеч нарсани инкор эта олмайман, бу бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Мендеш менга нимани таклиф қилганини айтолмайман. У билан суҳбатлашиш ҳар доим қизиқ, чунки у трансфер бозоридаги ҳолатни яхши билади, - дейди Лапорта.

Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг душанба куни бошланган мавсумолди машғулотларида қатнашмади. 37 ёшли футболчи бунга "оилавий шароит" сабаб бўлганини таъкидлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика