"Барселона" Лангленинг "Тоттенхэм"даги ижара пайтида маошининг катта қисмини тўлайди News

"Барселона" Лангленинг "Тоттенхэм"даги ижара пайтида маошининг катта қисмини тўлайди

"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини Англияда давом эттиради.

"Тоттенхэм" 27 ёшли франциялик футболчини бир мавсумга ижарага олиш борасида келишувга эришди.

Журналист Жерар Моренонинг хабарига кўра, Каталония клуби ўйинчи маошининг катта қисмини тўлайди. Бир йиллик ижара давомида "Барселона" Ланглега 7 млн евро, "Тоттенхэм" эса 5 млн евро тўлайди.

Лангле ўтган мавсум Каталония клуби таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 14 миллион еврога баҳоламоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика